Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

00:16 / 09.04.2019 | Shahina | 1874
Ассалому алайкум! 1) Дадам 7 ёшимда синглим ва мендан юз ўгирган ва алиментниям тўламайман деган. У киши жуда ҳам ёмон, ичкиликка берилиб кетган, ҳар куни ойимни урадиган, мен қорниларида бўлган пайтим оч қолдириб, ўзи топган пулига ичадиган кимса эди. Ойим жуда ҳам кўп азоб еган. Каналда ўқиб қолдимки 20 йил ўтсаям отани болада ҳаққи бўлар экан. Лекин мени ҳолимдан бу адолатданми? 2) Ойим ажрашгандан кейин оилавий эркакка никоҳ бўлдилар. Алҳамдулиллаҳ биз оилавий намозхонмиз. Бу дадам бой. Бизни боқяпти, уйли жойли қилди. Лекин Аллоҳдан қўрқишдан кўра хотинидан, одамларнинг гап сўзидан қўрқади. Бизга адолатсизлик қилади. Бераётган пулини “рўзғорга кеча мунча бердим ишлатдингми?” дейдилар. 1- оиласидан шу даражада қўрқадики бир хил пайтлар ўзини бизни танимаганга оладилар. Бу менга жудаям қаттиқ оғир ботади. Тагида қимматбаҳо машинаси бор. Бирон мартта “нима қиляпсан, аҳволинг қандай, мактабингда нималар бўляпти?” деб қизиқмайди. Лекин 1- оиласига бунақа муносабатдамас. Майли. Аллоҳ гувоҳ. Хаммасини хисоб китоби бор. Бунинг ҳукми қандай? Олдиндан сизларга катта раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Нима бўлганда ҳам ўша киши сизни дунёга келишингизга сабаб бўлган. Ин шаа Аллоҳ жаннатга кирсангиз ўшанда ҳам ўша инсон сизга сабабчи бўлади. Шунчалиги эҳтиром қилишга кифоя қилади.
2). Сиз ношукур бўлманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat