Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унутилган ракаат

19:55 / 26.07.2023 | Муродбек | 337

Ассаламу алайкум! Аҳлисунна.уз сайтидан қуйидаги жавобларни ўқиб бир-бирига боғлай олмадим ва илова қилмоқдаман Савол: Икки ёки тўрт ракатли фарзнинг охирги ракатида янглишиб ўтирмай кейинги ракатга туриб кетган киши, нима қилади? Жавоб: Саждага бормай туриб хотирласа, шу заҳоти ўтиради, охирида саждаи саҳв қилади. Саждага бориб қўйгандан кейин хотирласа, яна бир ракат қўшиб ўқийди. Намози нофилага айланади. Фарзни бошқатдан ўқиши керак бўлади. Савол: Охирги ракатда Аттаҳиётуни ўқигач, қиёмга туриб яна бир ракат ўқиган кишининг намози саҳиҳми? Жавоб: Охирги ракатда ўтиргани учун саждаи саҳв билан намози саҳиҳдир. Лекин яна бир ракат ўқилиб кейин салом берса эди, охирги ортиқча ўқиган икки ракати нофила бўларди. Савол: Бешинчи ракатнинг саждасини ҳам ишлагандан кейин хатосини тушунган киши нима қилади? Жавоб: Олтинчи ракатни ҳам тамомлаб, саждаи саҳв қилади. Бу ҳолда Фарз ўталган бўлиб, кейинги икки ракати нофила бўлади. Саволим мабодо намоз ракатларида 2 ёки 4 ракатдан кейин янглишиб ортиқча 1 ракат ўқиб саждадан кейин эслаб қолса ва яна 1 ракат ўқиса, ортиқча ракатлардан олдинги 2 ёки 4 ракат фарзи адо бўган бўладими ёки хаммаси нофила-ю фарзни бошқатдан ўқиш керакми? Чунмаганим учун узр!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намознинг охирги ракатида ташаҳҳуд миқдорича ўтирган бўлса фарзи дуруст бўлади, ўтирмай дарҳол туриб кетган бўлса нафлга айланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat