Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд

19:46 / 18.11.2023 | М❤️И | 842

Ассалому алайкум! 2 та фарзандим бор хўжайинимлар яна болалик бўлишни хохлайдилар, мен рози бўлмайпаман. Тўғруқ ва унгача бўлган жараёнлар жуда қийин кечгани учун. Саволим шуки хўжайинимлар, у дунёда рози бўмаганинг учун жавоб берасан дейдилар, шу гап қанчалик тўғри? Туғмайман бўлди дейишга шаран хақим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўриш аёл кишининг ҳаққидир. Сизнинг ҳолатингиз агар шаръий сабаблар ҳомиладор бўлмасликка рухсат берадиган даражада бўлса, жоиз. Шаръий сабабларсиз унда воз кечиш дуруст эмас.

 Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси наслни чеклаш, одамларни алдаш учун наслни режага солиш деб аталаётган масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Ислом шариати мусулмонлар наслини кўпайтириш ва таратишга тарғиб қилади, наслни буюк неъмат ва Аллоҳнинг бандаларига берган улуғ атоси деб эътибор қилади.
Бу ҳақда Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўплаб далиллар келгандир.
Ўша далиллар наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш Аллоҳ яратган инсоний табиатга ҳамда Аллоҳ бандаларига рози бўлган ислом шариатига зид эканини таъкидлайди.
Ана шуларни эътиборга олиб Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидагиларга қарор қилди:
Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ризқ берувчи зотдир. Ер юзидаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.
Аммо алоҳида, зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёлнинг оддий ҳолда туға олмай унинг қорнини ёриб боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монеълик йўқ.
Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра, онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи ишлатилиши жоиздир.
Аммо умумий равишда наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш шариат бўйича жоиз эмас. Ислом Фиқҳи Академияси. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat