Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир сурани қайта зам қилиш

20:34 / 05.12.2015 | Sherzod112 | 4067

Ассалому алайкум! Мен яқиндан 5 вақт номоз ўқишни бошладим. Ҳар бир номозларимда зам қилиб “Кавсар” ва “Ихлос” сураларини ўқийман. Яқинда бир ҳадис эшитиб қолдим. Саҳоболардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келиб, “Ихлос сурасини ўқишни жуда яхши кўраман” деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “инша Аллоҳ бу сизни жаннатга етаклайди” деб жавоб берган экан. Шуни эшитгандан кейин “Ихлос” сурасини мен ҳам яхши кўриб қолдим. Номозларимни ҳар бир ракъатида шу сурани зам қилиб шу сурани ўқисам бўладими? Бази манбаъларда “жоиз эмас ҳар икки ракат 2 хил сура зам қилиш керак” дейилган экан. Сиздан аниқ маълумот истаб шу саволни йўлладим. Роббим барчамизни Ўзи севган бандалари сафидан қилсин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фарзнинг ҳар ракъатларига бир сурани такрор ўқиш макруҳ ҳисобланади. Саҳобаларнинг ҳолатларига келадиган бўлсак, у нарсани “Ғолабатул ҳол” яъни беихтиёр қаттиқ муҳаббат ғолиб бўлган дейилади. Ундай кишилар узрли ҳисобланадилар ва уларга эргашилмайди. Модомики у даражада эмас эканмиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашамиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat