Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салавот

07:43 / 11.12.2015 | Abdulloh-13 | 1436

Ассалому алайкум! “Тунажжино” саловатини батафсил тушинтириб берсангизлар. Унинг савоби, тарихи ва неча марта қайтариш кераклиги ҳақида тушинтириб беринглар илтимос. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Салавотнинг бу лафзлар билан бўлгани суннатда ёки саҳоба ва тобеъинларнинг осорларида ҳам келмаган. Шайх Умар ибн Али ибн Солим Фокиҳоний Наҳвий фақиҳ моликий ўзининг “Ал-фажрул мунир” китобида ушбу саловатнинг тарихи хусусида : “Шайх Солиҳ Мусо ал-Дорир менга хабар бериб, У бир бор кемага минган экан. Айтдики : Ақлобия деган шамол турди. У шамолдан ғарқ бўлмай нажот топганлар жуда кам бўлган. Ғарқ бўлишдан қўрқиб одамлар бақира бошладилар. Кўзим илиниб уйқуга кетдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот “кема аҳлига айт улар минг бор “Аллоҳумма солли алаа саййидинаа Муҳаммадин ва алаа аали саййидина солаатан тунажжийнаа(тунжийнаа) биҳаа мин жамиъил аҳваали вал аафаат ва тақдийланаа биҳаа жамиъал ҳаажаат ва тутоҳҳирунаа биҳаа мин жамиъиссаййиаат ва тарфаъуна биҳа индака аъладдарожаат ва тубаллиғунаа биҳаа ақсол ғоояаат мин жамиъил хойроти фил ҳаяаати ва баъдал мамаат” десинлар дедилар. Уйғондим ва кема аҳлига тушимни билдирдим. 300 мартача айтган эдик, биздан ғам ариди” деган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat