Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайри диндагилар бирга таомланиш

00:00 / 15.01.2009 | eski savollar | 959
Шайх ҳазратлари. Аллоҳ дин ё'лидаги ҳизматларингизни о'зи улкан ажрлар биалн мукофотласин. Аллоҳ марҳамати билан ҳозирги кунда Араб давлатларидан бирида ишлаяпман. Бегона юрт бо'лгани учун анча муҳим бо'лган муаммолар чиқиб келяпти. Сизнинг ортиқча вақтингизни олмасдан шу муаммоларни савол шаклида берсам:1. Чо'чқа го'штини еяётган инсон билан мусулмон инсон о'зи ҳоҳламаган ҳолда ноилож бир дастурҳон устида овқатланса бо'ладими2. Чо'чқа териси (бунга жавоб бергансиз, ҳаром) ишлатилган оёқ кийимни қандай аниқласа бо'лади. Ажралиб турадиган белгилари борми. Чунки мен оёқ кийим магазинида ишлиман ба'зи оёқ кийимларда озгина шубҳам бор. Контракт бо'йича ишлавомман, бошим қотган. Иложи борича мусулмон ҳаридорларга сотмасликка ҳаракат қивомман.3. Бу ерда моликий шофеи мазҳабида намоз о'қишади, ба'зи пайтлардан 2 та одам жамоат бо'либ о'қиб қолсак имом иқтидо қилувчидан озгина олдинда туради 3- одам қо'шилвотганда қо'лини иқтидо қилганга текказади ва иқтидо қилган одам орқага 1.5 қадамча 3 -келган одам билан бирга туради, бу нарсалр намозга зиён етказмайдими ёки бу мазҳаб билан бог'лиқми4. Жума намозида базида 2 ракатда рукудан кейин дуо о'қилида 3-4 минутча бу нарсаям мазҳаб билан бог'лиқми, бог'лиқ бо'лмаса намозга зиён етиб қолмайдими5. Имом ма'руза қилаётган да мен жума намозини 4 ракат суннатини о'қиб олсам бо'ладими бу ерда ( янглишмасам Моликий мазҳабида) биринчи маруза кейин ҳутба қилинади ва 2 ракат жуманинг фарзи о'қиладиИлтимосим: Фаластиндаги диндошларимиз ҳаққига,бутун мусулмонлар, ота онам оиламиз ва менинг ҳаққимга дуо қилсангиз. Биз ҳам Аллоҳдан сизнинг китобларингиз тезроқ қо'лимизга тегишин илмингиз бунданда зиёда бо'лишини узоқ йиллар динимизга ҳизмат қилиб юришингизни Аллоҳдан со'раб дуо қиламиз ва форумдошлардан ҳам дуода бо'лишларини со'раб қоламиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Агар ўша гўшт мазкур дастурхонда турган бўлса, бўлмайди.2. Бу нарсани билмайман.3. Ўша ишлар жуда ҳам тўғри.4. Бу мусулмонлар бошига мусийбат тушганда нажот сўраб дуо қилиш учун бошқа мазҳабларда бор ва намозга зиён етказмайди.5. Мазкур Суннатни фарздан кейин ўқиб олсангиз ҳам бўлади.Аллоҳ таоло фаластиндаги мусулмонларга нажот берсин. Барча мусулмонларни тўғри йўлда барқарор қилсин. Ота-онангиз, оилангиз ва сизни ҳам ҳимоясида асрасин! Дуоларингизда бизни ҳам унутманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat