Ассаламу алайкум! Ҳайъат аъзолари, савлом бошқачароқ эди. Мен туш кўрсам, келажакда мени ҳаётимда қандай воқеа бўлишини билиб оламан ва албатта шу тушим ўнгидан келади. Лекин бир яқинда кўрган тушимга умуман тушинолмаяпман. Хуллас тушимда бир ранги қора аёл кўринишида жин ёки шайтон билан уришдим ва уни ўлдирмоқчи бўлдим. Лекин у ўлмади, қайтага ичини ёриб, ичидан бир тутам қора кукун олиб, менинг ётоғимга ташлади. Шу вақт уйғониб кетдим. Шу кундан бери “бу нимадан далолат” деб ўйланаман. Агар иложи бўлса шу тушимни таъбирини билиб беринглар. Олдиндан жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу туш шак-шубҳасиз шайтондандир. Инсоннинг ибодати кўпайгани сайин, шайтоннинг ҳам унга бўладиган ҳужуми ортади. Кўпинча у иносннинг аввалги қилган гуноҳларини ёдга солиб, руҳан эзишга ҳаракат қилади, гоҳида эса сиздаги каби турли тушлар билан чалғитишга ҳаракат қилади. Агар инсон фикри ҳаёлни у нарсаларга қаратадиган бўлса, шайтоннинг муроди ҳосил бўлади. Бундай ўринларда “Аллоҳ хоҳлагани бўлиб, хоҳламагани асло бўлмайди. Тоатга ҳам гуноҳдан сақланишга ҳам бўладиган қувват Аллоҳнинг Ўзидандир” дейиш керак. Валлоҳу аълам.