Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш

13:41 / 19.10.2015 | Bekmurodov I.A | 1283

Ассалому алайкум! Мен (дискотека, тўйлардаги бемани мусиқалар каби) ортиқча овозларни умуман ёқтирмайман. Ёшим 20 да, қачондир уйланишим керак барибир. Шу уйланиш чоғимда қиз томон билан келишиб, ортиқча даб-дабасиз, ҳеч қандай қанақадир замонимизга оид маросимларни қилмай, қиз билан домланинг олдига борсам, у киши бизни никоҳлаб қўйсалар, сўнгра никоҳдан ўтказиш бўлимига борсам, қонуний никоҳдан ўтиб қўя қолсам дегандим. Мен шу ишим билан динимизга зид иш қилиб қўймайманми? Саволим тушунарсиз бўлса олдиндан узр. Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Зид иш қилган бўласиз. Шариатимизда никоҳни эълон қилиш ва валийма қилиб бериш суннатдир. Бунда жуда кўп ҳикматлар бор. Бу суннатларга амал қилиш учун сиз айтган маросим ва шариатга зид бўлган ишларга ҳожат ҳам йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat