Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаришталар хусусида

06:43 / 15.09.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 4326

Ассалому алайкум! Азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳаётлари давомида анча фаришталарни кўрганлар. Ўша давр саҳобалари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирон марта фаришталар қандай кўринишга эга эканликларини сўрамаганмилар? Фаришталарнинг қиёфаси хусусида маълумот борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фаришталар Аллоҳ таолонинг маҳлуқотларидан бўлиб, Аллоҳ уларни нурдан яратган. Улар мукаррам бандалардир. Аллоҳ таоло улар ҳақида "Таҳрим" сураси 6-оятида марҳамат қилиб:

“لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ” 

Яъни “Улар Аллоҳнинг амрларига осий бўлмайдилар ва буюрилганларини адо қиладилар” деган. Улар эркак ва аёллик билан сифатланмайдилар. Халқимиз орасидаги аёлларни фариштага ўхшатиш нотўғри эътиқод. Бундан аъзи кишилар фаришталарни аёл жинсидан экан деган ҳаёлга боришлари мумкин. Фаришталар емайдилар ҳам ичмайдилар ҳам. Улар орасида никоҳланиш деган нарса ҳам йўқ. Уларда инсонлардаги каби шаҳвоний хислатлар йўқ, улар малолланмайдилар ҳам, чарчамайдилар ҳам. Уларнинг ададини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Аллоҳнинг изни билан турли шаклга кириш ва турли шаклда зоҳир бўлиш қудратига эга. Аллоҳ таоло улар ҳақида “Фотир” сураси 1-оятида :

"الْحَمْدُ لِلَّهِ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ جَاعِلِ الْمَلآئِكَةِ رُسُلاً اُوْلِي أَجْنِحَةٍ مَّثْنَى وَثُلاَثَ وَرُبَاعَ يَزِيدُ فِي الْخَلْقِ مَا يَشَآءُ اِنَّ اللَّهَ عَلى كُلّ‌ِ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У Зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
Дунёдаги ҳамма ҳамду сано, мақтов ва олқиш фақат ягона Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хосдир. Чунки У «…осмонлару ерни йўқдан бор қилган…» Зотдир. Осмонлар... Уларнинг кўплигини, осмон эмас, осмонлар эканини Қуръондан биламиз, холос. Илмнинг чўққисига чиққанини даъво қилаётган бугунги инсон осмонларнинг ҳаммасини эмас, ақалли ўзига энг яқин осмонни ҳам тўлиқ тушуниб ета олгани йўқ. Инсоннинг ўзи ўша энг яқин осмон ичига сингиб кетган. Бу осмоннинг чегараси қаерда эканини билолмай, ҳайрон. Унинг моҳиятини англаб етолмай, паришон. Шундай бўлгач, битта осмон эмас, осмонларни йўқдан бор қилиб, инсон идроки етмайдиган даражада улкан ва мустаҳкам, бекаму кўст яратган Зотга – Аллоҳ таолога қанча кўп ҳамду сано айтилса, шунча оз.
Аллоҳ ерни ҳам йўқдан бор қилиб яратган Зотдир. Мавжуд моддаларни бир-бирига қўшиб, ниманидир ҳосил қилиш яратиш эмас. Аслида, ҳеч нарсаси бўлмаган нарсани пайдо қилиш яратишдир. Аллоҳ таоло инсон ҳалигача моҳиятига тўлиқ ета олмаётган ерни йўқдан бор қилган Зотдир. Ундаги барча мавжудотларни, жумладан, инсонни ҳам яратган Зотдир.
Шундай улуғ Зотга ҳамду сано (мақтов-олқиш) айтилмай, кимга айтилсин?! Дунёдаги барча ҳамду сано, мақтов-олқиш
«...фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин».
Фаришталар Аллоҳ яратган ўзига хос зотлардир. Бошқа оятларда уларнинг табиатлари, адо этадиган вазифалари ва бошқа хусусиятлари ҳақида сўз юритилган. Бу оятда уларнинг жисмоний тузилишларининг бир қисми, яъни икки, уч, тўрт қанотли бўлишлари ҳақида гап кетмоқда. Биз «қанотли махлуқот» деганда, қушларни тушунамиз. Уларда иккита қанот бўлади. Аммо фаришталар ичида иккитадан кўп қанотлилари ҳам бўлар экан. Лекин фаришталарнинг асл тузилишларини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло билан бандалари ўртасида элчилик вазифасини ўтаган Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ҳолатларда кўринган. Саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича, Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл хилқатларида икки марта кўрганлар. Биринчи марта Ҳиро ғоридан тушиб келаётиб, водийда қанотлари билан осмонни тўсиб турганида кўрганлар. Иккинчи марта Исро кечасида кўрганлар. Ўшанда олти юзта қаноти борлиги, ҳар бир қаноти мағриб билан машриққа етиши айтилган. Бундан фаришталар фақат икки, уч, тўрт қанотли эмас, ундан кўп қанотли ҳам бўлишлари мумкинлиги англашилади. Оятда қанотларнинг сони чегараланаётгани йўқ, балки уларнинг кўп бўлиши айтилаётибди. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида:
«У Зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қилур», – дейилмоқда.
Лекин бу ҳолат фақат фаришталарга эмас, балки Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотларга тегишлидир. Зотан, бу дунёда бутун оламлар ва улардаги нарсаларни фақат Аллоҳ таоло яратгандир. Йўқдан бор қилувчи ўша Зот истаган нарсасини кўпайтиради. ("Тафсири Ҳилол"). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat