Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис саҳиҳми?

10:31 / 16.09.2015 | ismat mirzaev | 1090

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен бир амру маъруфда домланинг Довуд ва Сулаймон алайҳимассаломларни яҳудий бўлиб, 1000 та хотинлари бўлганлигини эшитдим. У домла “Ҳадисда шундай келган” деб айтди. Шундай ҳадис борми? Агар бўлса у саҳиҳми? Аллоҳ сизу бизни Ўз паноҳида асрасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида саҳиҳ ҳадис келмаган. Лекин Ҳофиз ибн Касир "Бидая ва ниҳоя" китобларида(2-жуз) Сулаймон алайҳиссаломнинг қиссаларида кўп салаф олимлардан, Сулаймон алайҳиссаломнинг аёлларини 1000та бўлганини ривоят қилади. Ҳофиз ибн Ҳажар ҳам "Фатҳул Борий" китобларида шунга ўхшаш гап айтганлар. Бу адад Бани Исроилдан кўчирилган бўлиб, буни тасдиқламаймиз ҳам, ёлғон ҳам демаймиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat