Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёд ололмаслик сабаби нимада?

22:04 / 02.10.2015 | zaripov muslim | 1343

Ассалому алайкум! Устозлар сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен Қуръон сураларини ёдлашда қийналаяпман ва бунинг сабабини билмайман. Шунинг учун шуни енгиллаштирадиган бирор дуо борми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат, қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Иложи бўлса дуо қилсангиз, “Зикр аҳлини”нинг дуоси ижобат деб эшитганман. Инша Аллоҳ. Ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом Шофеъий устозлари Вакеъга ўзларининг хотиралари сустлашиб қолганидан шикоят қилганларида тақвога васиятни қилган экан. Имом Шофеъий уни шеърга солиб қуйидагиларни айтган :
Вакеъга хотирманинг сустлигидан шикоят қилган эдим, гуноҳларни тарк қилишимга буюриб, “Илм нурдир, Аллоҳнинг нури осийларга берилмас” деди. Ҳаққингизга биз ҳам дуо қилиб қоламиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat