Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

яна талоқ ҳақида...

00:00 / 16.03.2009 | eski savollar | 771
Аллоҳ барчамизни то'г'ри ё'лдан адаштирмасин! Ҳурматли шайх ҳазратлари Аллоҳ сиздан ва барчамиздан рози бо'лсин! бермоқчи бо'лган саволимни олдин беришмаганмикин деб қараб ко'рдим лекин топа олмадим. Агар бир мусулмон йигит ота-онасини розилиги учунгина(шу қиздан бошқасига уйлансанг розимасмиз дейишган) бир қизга уйланган бо'либ, анча вақт о'тса ҳамки у қизга я'ни маҳрамига ко'нгил қо'ёлмаса, уни ҳақларини хоҳламай, о'зини қийнаб,мажбурлаб(Аллоҳдан қо'рққани учун) адо этаётган бо'лса... ва яна о'ша аёл қариндоши ҳам бо'лса... орада фарзанд ё'қ. талоқ қо'йишга ҳаққи борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шунинг учун ҳам шариатда ёшларни ўзи истамаган киши билан оила қуришга мажбурлашдан қайтарилган. Бунга Имом Аҳмад ва Имом Насаийлар ривоят қилган саҳиҳ ҳадис далилдир:«Бир қиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, отам мени ўз акасининг ўғлига, унинг пастлигини кўтариш учун берди, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни ўша қизнинг ихтиёрига қўйдилар. Шунда қиз: «Батаҳқиқ, мен отам қилган ишга рози бўлдим. Лекин, аёлларга бу ишда оталарининг ҳеч ҳақлари йўқлигини билдирмоқчи эдим», - деди.Сиз айтаётганга ўхшаш ҳолатларда икки ёш инсоннинг оилавий ҳаётлари пораканда бўлади. Уларнинг орзу умидлари пучга чиқади. Яна бошқа қанча мусийбат ва муаммолар бошга тушади. Шунинг учун, ота-оналар ва катталар бу масалада шариат кўрсатмасига амал қилишлари, ёшларни ўзлари истамаган шахслар билан оила қуришга мажбурламасликлари керак. Биз доимо оилани сақлаб қолишга ва мустаҳкамлашга чақирамиз. Яна ҳар ким ўзи ҳисобини қилиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat