Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида.

00:00 / 24.01.2012 | eski savollar | 504
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва илмингизни янада зиёда қилсин. Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Агар ножоиз савол бўлса олдиндан узр сўрайман.Ман яқинда уйлангандим. Тўйимиз бўлганига 9 ой бўлибди. Ман ўзи чэт эл давлатида ишлийман. Тўйимиздан кейин аёлимни ўзим билан чэт элга олиб кетгандим. Оша эрда ишга жойлашишига ҳам ёрдам бердим. Ҳозирги кунда бирга ишлаб юриббиза. Тойимиз бўлганига 9 ой бўлган бўлса шу 9 ойдан бери уришамиза. Аёлим гапимга кирмийди. Ундан қаттиқ ҳафа бўламан лекин унга фарқи йўқ. Динний илимлар унда умуман ёқ. Иккаламиз ҳам пул топамиза. Пулинг манда турсин. Аёл кишини қўлида турган пул баракасиз бўлади сан ишлатиб ташлийсан десам ҳам гапимга кирмийди ва манга пулини бермасдан. Озия ҳаттан зиёд кўп кийим олади ва тилла олади. Кейин бизза Тошкентда уй олишимиз керак десам ҳўп ман пул қошаман деб арзиман пул қўшаман деб этвотди. Лекин ҳамма нарса ўртада бўлиш керак эмасми. Ман бўтда қийинчилик билан пул топим оиламга деб пулим тежасаму у топканини ўзини нафсига ишлатса шу тоғрими. Умуман эр ҳотинини пулига ҳўжайинлик қилиши тўғрими? Балки ман нотоғри иш қилвотгандурман. Кейин икинчи саволим бор бу талоқ тўгрисида. Юқорида этиб ўтганимдек. 9 ойдан бери уришамиза. Шу 9 ой ичида ман аёлимга кўп марта сан билан яшамийман. Манга итоат қилмидиган ҳотин керак эмас сан билан ажрашаман деб этганман. Бу ҳолат 3 мартадан кўп такрорланган. Шу сан билан яшамийман ажрашаман деган сўз ҳам талоқни ўрнини босадими. Ҳотинимга 3 талоқ тушганми? Ман унга талоқсан деган сўзни ишлатмаган бўлсам ҳам. Манга қолса у билан ажрашган бўлар эдим лекин ота онам кўнишмияпти. Чунки мани аёлим эрига итоат қилмидиган аёллардан. Ундан кўнглим қолиб кетган. Нима қилишни билмияпман. Маслаҳат беринг устоз. Жавобингизни кутаман. Жавобингиз учун олдиндан сизга каттакон раҳмат.Ҳурмат илаҲуршид

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Барча фақиҳлар келин тушадиган уйни жиҳозлаш ва келиннинг сепи куёвнинг зиммасида эканлигига иттифоқ қилганлар. Эр келин тушадиган уйни икковлари яшашлари учун мувофиқ ва лойиқ равишда жиҳозлаши шарт. Ундаги кўрпа-тўшак, қозон-товоқ, гиламлар – барча нарсалар куёв томонидан олиб берилган келиннинг мулки ҳисобланади. Куёв улардан ўз мулки сифатида фойдаланишга ҳақли эмас. – Ҳанафий мазҳабида уй жиҳозларини тайёрлаш худди аёлга нафақа ва кийим бериш каби эрга вожибдир. Бу масалада хотинингиз ҳақ. Уйга у бир тийинам қўшиши ширт эмас. Ўзи топган пулни ўзи сарфлайди. Сиз уни нафақа билан, яъни, турар жой, кийим ва озиқ овқат, даволаниш, дам олишига кетадиган сарфларни қиласиз.Ажрашаман ва унга ўхшаш келажак замонни ифода қиладиган гаплар билан талоқ тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat