Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фоиз хақида

00:00 / 21.04.2009 | eski savollar | 570
хазрат сўрамоқчи булган нарсам шундан иборатки хозирки вақтда давлат корхоналарда маошларимизни пластик карточкаларда беришмоқда. агар ушбу пластик карточкада пул маълум вақттурса яъни қанчадир фоиз қушилади. ушбу пластик карточкаларни ишчиларни розилигисиз мажбуран жорий қилинди. ушбу холатда ушбу маблағни сарф қилмаганда автомат равишда фоиз қушилади.охирги 2 3 ўй давомида банк ушбу пулларимизни накд қилиб бера олмаяпти хохлаймизми хохламаймизми ушбу карточкадаги пулларимзни маълум бир муддатгача ололмаяпмиз ушбу холатдаги қушилган фоизни нима қилишимиз лози яъни бу пуллар бизга харомми? ёки ушбу қўшилган суммани нима қилишимиз лозим? пул зарур булганда кассирларга 1 2 сум бермасак пул йук деб бахона қилишади ушбу холатдаги уша фоиз пулларни уларга бериб узимизни хақимизни олсак гунохкор булмаймизми? жаиобингиз учун олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур қўшилган пуллар ўта камбағал одамларга берилиши керак. Кассирлар ҳаромдан ўзларини тийишлари керак. Бировнинг норози қилиб олган пул ҳаром ва баракасиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat