Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Каримни лотин ёки кирилл алифбосида ўқиш

17:21 / 17.11.2015 | mustafo79 | 2114

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, бир масалада тортишув бўлганди шунга ойдинлик киритиш мақсадида савол бермоқчи эдим. Қуръони Каримни қори бўлиш учун эмас, балким янги намоз ўқишни бошлаётганлар учун кирилл ёки лотин алифбосида ўқиш ҳақида шайх Ҳазратларининг аввал берган жавобларини ўқидим “http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topik=24883.0”. Унда “ҳаром” деган жойи йўқ. Лекин манна бу сахифада “http://www.quran.uz/qurani-karim/quran-odoblari/547-maqola.html” Саудия Арабистони Мамлакатидаги йирик уламолар ҳайъатининг қарори «Мажлис аъзолари мавзуни чуқур ўрганиб, бу борада олиб борилган музокара ва муҳоқамалардан сўнг Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қилдилар». 1399 ҳ. Шаввол. Мен билмоқчи бўлган нарса намоз китобларида ёзилган кирилл ёки лотин алифбосидаги сура ёки оятларни намоз ўқиш учун ёдлаш ҳам ҳаром бўладими? Илтимос шунга жавоб бериб ўтсангизлар. Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Зарурат баъзи ман қилинган ишларни мубоҳ қилади деган қоидага асосан, халқимизнинг арабий саводи чиққунича кирилл ва лотин алифбосида ёзилган. Ҳозирга келиб, бунга ҳеч қандай зарурат қолмади. Шунинг учун Устозимизнинг ўзлари ҳам “Тафсири Ҳилол”нинг кейинги жузларида кирилл ҳарфида ёзишни тўхтатганлар.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat