Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таомдан аввал

22:48 / 08.01.2016 | Muhammad Mustafo | 957

Ассаламу алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Баъзилар овқат ейишдан аввал 7 ёки 11 марта “Ар-Раззоқ” деб зикр айтиб, сўнг таом ейишади. Шу амал суннатда ворид бўлганми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رضي الله عنه قَالَ كُنْتُ غُلَامًا فِي حَجْرِ رَسُولِ اللهِ  صلي الله عليه وسلم
، وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ، فَقَالَ لِي النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم
يَا غُلَامُ، سَمِّ اللهَ، وَكُلْ بِيَمِينِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ، فَمَا زَالَتْ تِلْكَ طِعْمَتِي بَعْدُ .رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.(“Ижтимоий одоблар” китобидан).
Анворул борий шарҳи саҳиҳи Бухорий” номли китобда : Муҳаддис Ибн Абу Жамра сув ичиш борасидаги зикр қилган ҳадисда, “Агар сувни тоатга қувват бўлсин деган ниятда, ҳар нафас олишда тасмия ва ҳамдни айтиб турса, сув ошқозонига бориб, тасбеҳ айтиб туради” деганлар. Муҳаққиқ Аъйний : “Бу нарса фақат ичимликка тегишли бўлмай, таомларга ҳам тааллуқлидир” деганлар.
Таомдан олдин 7 ёки 11 марта “Ар-Раззоқ” дейишни билмаймиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat