Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл тўғрими?

13:10 / 18.01.2016 | lutfilloh | 3461

Ассалому алайкум! Устозлар, “ислом уз” сайтидаги тест синовларда “жунубдан кейин ғусл вожиб” деб ўқидим. Яна шу сайтдан таҳорат ва намоз дастурини юклаб олгандим, у ерда эса “жанобатдан кейин ғусл фарз” деб ёзилган. Жинсий яқинлик ва жанобатдан кейин ғусл фарзми ёки вожиб?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бошқа илмлардаги каби фиқҳ илимда ўзига хос истилоҳлар бор. Мазкур истилоҳларни яхшилаб тушуниб олиш кишига фиқҳни англаб етишда катта ёрдам беради. Қуйида ўша истилоҳларнинг баъзилари билан танишамиз.
Ҳанафий мазҳабида «вожиб» ва «фарз» атамалари орасида фарқ бор дейилади. Уларнинг фикрича фарзнинг ҳукми вожибдан кўра бироз қатъийроқ. Жумҳур уламолар эса ушбу атамалар ўртасида фарқ йўқ дейишади. Чунки кўпгина Қуръон ва Суннат матнларида қилиниши шарт бўлган амаллар фарз ҳам, вожиб ҳам деб номланган. Бу фикр тўғри эканини тасдиқловчи далиллар кўп. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган машҳур ҳадисда айтиладики: «Жума намози ҳар бир мусулмон учун вожибдир, илло тўрт тоифа бундан мустасно: қул, аёл, вояга етмаган бола ва касал».
Ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозини адо этишни вожиб дедилар, бу эса фарз деганидир. Чунки жума намозининг фарз эканида уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Ҳадисда зикр қилиб ўтилган «вожиб» атамасини «мажбурий, бироқ фарз даражасида эмас.
1. Фарз.
Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз қатъий далил биланталаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин;
Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.
Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилиш мисол бўлади.
Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва туз – ларни баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги.
Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарзни қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади.
Фарзни инкор қилган кофир бўлади.
2. Вожиб.
Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амалдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари вожиб амаллардир.
Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.

Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб биладилар. Ва яна Ҳанафийларга кўра жума намози вожиб эмас фарз(и айн) бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat