Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соч бўяш ҳақида

22:31 / 26.02.2016 | eski savollar | 2004

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Нима учун “сочини қора рангда бўяш жоиз эмас” дeйилган. Агарда қора сочга мумкин бўлмаса қайси рангларда бўяш мумкинлигини айтиб ўтсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: يَكُونُ قَوْمٌ يَخْضِبُونَ فِي آخِرِ الزَّمَانِ بِالسَّوَادِ كَحَوَاصِلِ الْحَمَامِ لَا يَرِيحُونَ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Охир замонда соч-соқолини кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслар», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ривоятдаги «кабутарнинг тўшига ўхшатиб» деган маънони икки хил тушуниш мумкин, дейдилар.
Биринчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни фақат жағларига худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қўядилар. Бунда суннатга хилоф қилиб, фақат ияккагина соқол қўйиш ҳам қораланган бўлади.
Иккинчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяб юрадилар.
Демак, икки мазкур иш ҳам яхши эмас экан. Уламо аҳли соч-соқолни қорага бўяш ҳақидаги барча далилларни чуқур таҳлил қилиб чиқиб, соч-соқолни қорага бўяш макруҳ, деган қарорга келишган.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Қорадан бошқа барча ранга бўяш мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat