Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёмат аломатлари

11:40 / 12.03.2016 | IBROKHIM | 1332

Ассалому алайкум! “Ислом.уз”дан қиёмат аломатлари ҳақида имкон қадар танишиб чиққач, баъзи саволлар пайдо бўлди. Қиёматнинг ўнта энг катта аломатларидан биринчи содир бўладигани бу — қуёшнинг ботадиган тарафидан чиқиши. Бу ҳодиса эртага ҳам содир бўлиб қолиши мумкин. Яъни бу тўсатдан юз берадики, тавба қилиб олиш учун бундан олдин бирон белги бўлмайди. Лекин ундан кейин қилинган тавбалар қабул бўлмайди. Ҳурматли устозлар, менинг ушбу тушунчамда бирон хатолик йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Ҳажар Асқолоний “Саҳиҳул Бухорий”нинг шарҳи “Фатҳул Борий”да Тибий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларини келтириб: “Қиёмат учун икки хил аломатлар бор. Улардан баъзилари қиёматнинг яқин қолганига аломатдир. Булар Дажжолнинг чиқиши, Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари, яъжуж-маъжуж ва ер ютишлардан иборатдир. Иккинчиси эса қиёматни бошланганлигига аломатдир. Улар қуёш мағрибдан чиқиши, улкан тутун кабилардир” деганлар. Шунга биноан қуёш мағрибдан чиқиши Дажжол ва Исо алайҳиссаломдан кейин бўлади. Қуёш мағрибдан чиққанидан кейин тавбалар қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat