Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм

22:27 / 17.03.2016 | muslimaa | 772

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, инглиз тилига қатнашмоқчи эдим. У ерда дунёвий тилини ўргннишга кетган вақтим учун охиратда жазоланишим мумкинми? Алхамдулиллах диний билимдан ҳам хабарим бор. Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китобларидаги бир ҳикматнинг баёнида “Илм воситадир, ғоя эмас” дейилган. Агар сиз ўрганаётган илмингиз, бирор дунёвий ёки ухровий мақсадга етишиши учун бўлса, бу ҳам ибодат ҳисобланади. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар». Бу икки ҳадисни Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat