Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Виждон азоби

07:44 / 17.04.2016 | olmos | 1164

Ассалому алайкум! Мен 2015-йил авввлги аёлим билан ажрашганман. Асосий сабабларидан бири у Кирғизстонлик эди. Ота-онаси ва ўзи “Қиргизстонга келиб яшасанг сен билан яшайман” деб қаттиқ шарт қўйиб олишди. Аввалига рози эдим, кейин ўйлаб қолдим. Ахир киндик қоним тўкилган жойимни, қари онамни ва қариндошларимни қандай ташлаб кетаман? Эл-юрт, қўни-қўшни орасида нима деган одам бўламан? дедим. Кейин мен унга “Ўзбекистонга кел шу ерда яшаймиз ҳаммасини қонун доирасида ҳал қиламиз” дедим, лекин у “барибир мени Ўзбекистонга рўйхатга қўя олмайсиз” деб кўнмади. Ўша пайтлар қариндошлар ва онам бошқа уйлан деб мени ҳоли жонимга қўйишмаётган пайтлар эди. Шунда уйланишга қарор қилдим. Олдинги аёлимдан икки фарзандим бор эди, у фарзандларимни кўриш ва гаплашишга рухсат бермай қўйди. У “фарзандларингни кўрмайсан” деб жиғимга тега бошлади. Шунда жахл устида “фарзандларинг ҳам, ўзинг ҳам керак эмассан. Болаларингни ҳам оқ қилдим” деб юбордим. Ҳозир иккинчисига уйланганман, кўз тегмасин аёлим яхши, лекин нимагадир ўзимга ортиқча яқинлаштиргим келмайди. Аёллардан безиган бўлсам керак деб уйлайман. Тўйимизга икки йил бўлди, лекин ҳали ҳам фарзандимиз йўқ. “Фарзандларимга ноҳақлик қилдим” деган ўй фикр мени ҳечам тарк этмаяпти. “Шунинг учун ҳам Аллоҳ менга жазо бераяпти” деган виждон азоби мени кемириб ташлаяпти. Иккинчи аёлим ҳам “фарзанд кўрмаяпмиз” деб ҳоли жонимга қўймайди, мен “сабр қилинг куни келиб Аллоҳ албатта фарзанд беради” деб тинчлантириб юрибман. Лекин мени олдинги аёлим ва фарзандларимга нохаҳ зулм қилмадиммикин деган фикр тинч қўймайди. Улар кўп тушимга кираверади ва хаёлимдан кетмайди. Худди иккинчи аёлимни алдаб юргандай хис қиламан. Шу азоблардан фориқ бўлишни истайман, лекин қандай қилиб? Маслаҳат беришингизни илтимос қиламан.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизни хато гапирганингиз тўғри. “Оқ қилдим” демаслигингиз керак эди. Чунки улар бу гапга лойиқ эмасдилар. Ўз жойингизда яшаш фикрингиз ҳам тўғри. Чунки шаръан эр-хотинни уйида эмас, балки хотин эрнинг уйида яшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat