Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

08:19 / 28.04.2016 | Adham | 2573

Ассалому алайкум! 4 ракъатлик суннат намозини 3-4-ракъатларида  зам сура ўқиш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис борми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا صَلَاةَ إِلَّا بِقِرَاءَةٍ» قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: «فَمَا أَعْلَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعْلَنَّاهُ لَكُمْ، وَمَا أَخْفَاهُ أَخْفَيْنَاهُ لَكُمْ» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қироатсиз намоз йўқ” деганлар". Муслим ривояти “Насбур роъя” китобидан. “Ҳидоя” китобида ушбу ҳадисни Нафл ва витр намозларининг ҳар бир ракъатларида “Фотиҳа” билан зам сура ўқишни вожиблигига далил қилиб келтирган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat