Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳожи бадал

18:32 / 29.04.2016 | Zafarov Murodjon | 1278

Ассалому алайкум! Бу йил Аллоҳ хоҳласа ҳаж қилиш ниятидаман. Хотиним 36 ёшда уй бекаси бўлиб, ҳеч ҳам ишламаган. Мен аёлим номидан ҳажи бадал қилсам бўладими? У ишламагани туфайли, моддий жиҳатдан менинг ёрдамимсиз ҳаж қилишга қодир бўлмасада ҳажи бадалнинг файзу-футуҳидан баҳраманд бўладими? Ёки унинг номидан умра қилганим афзалми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзингиз зиммангизда фарз бўлган ҳаж амалини адо қилган бўлсангиз, аёлингиз номидан ҳажи бадал қилишингиз мумкин. Лекин аёлингиз маблағга қодир бўлса, ёки бирор киши бирга олиб борса аёлингиз зиммасига ҳажнинг фарзини адо қилиш яна фарз бўлади. Ҳар қанча амал қилиб савобини аёлингизга бағишлашингиз мумкин. Савоб бағишлашда тирик ёки вафот топганларнинг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat