Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буржлар

13:34 / 04.12.2018 | Илхом | 2088
Ассалому алайкум! Менинг бир танишим, агар тўй арафаси бўлса, доим келин ва куёвнинг туғилган йили ва ойини сўраб олиб, мен сизларга билиб бераман, ёшлар бир бирига тўғри келадими-йўқми деб, қайтарсак хам шу ишларини қўймидилар. Сизларнинг сайтингиздиги жавобларни кўрсатсак, уларнинг фикрига қўшилмиман улар хам одам, хато қилади деб айтадилар, вахоланки ҳаж, умра қилганлар, ибодатдалар! Хар текширганларида доим тўғри чиқар эмиш, Астағфириллоҳ. Бизларга нима маслахат берасизлар, уларга бошқа гапирмайликми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Бу бизни гапимиз эмас, динимиз ҳукми. 

عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: صَلَّى لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَاةَ الصُّبْحِ بِالْحُدَيْبِيَةِ عَلَى إِثْرِ سَمَاءٍ كَانَتْ مِنَ اللَّيْلِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   أَقْبَلَ عَلَى النَّاسِ فَقَالَ: هَلْ تَدْرُونَ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ؟ قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ قَالَ: أَصْبَحَ مِنْ عِبَادِي مُؤْمِنٌ بِي وَكَافِرٌ، فَأَمَّا مَنْ قَالَ: مُطِرْنَا بِفَضْلِ اللهِ وَرَحْمَتِهِ، فَذَلِكَ مُؤْمِنٌ بِي وَكَافِرٌ بِالْكَوْكَبِ، وَأَمَّا مَنْ قَالَ: بِنَوْءِ كَذَا وَكَذَا، فَذَلِكَ كَافِرٌ بِي وَمُؤْمِنٌ بِالْكَوْكَبِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.
وَلِمُسْلِمٍ: أَلَمْ تَرَوْا إِلَى مَا قَالَ رَبُّكُمْ؟ قَالَ: مَا أَنْعَمْتُ عَلَى عِبَادِي مِنْ نِعْمَةٍ إِلَّا أَصْبَحَ فَرِيقٌ مِنْهُمْ بِهَا كَافِرِينَ يَقُولُونَ: الْكَوَاكِبُ وَبِالْكَوَاكِبِ
 

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳудайбияда кечаси ёққан ёмғирдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Бомдод намозини ўқиб бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан чиққанларидан кейин одамларга юзландилар ва:
«Роббингиз нима деганини биласизми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчидир», дейишди.
«Менинг бандаларимдан 
(баъзиси) Менга мўмин бўлиб, (баъзиси) кофир бўлиб, тонг оттирди. Ким «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғирга эришдик», деса, Менга мўмин, юлдузга кофирдир. Аммо ким «Фалон, пистон юлдуз ила», деса, бас, у Менга кофир, юлдузга мўминдир», деди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар.
Муслимнинг ривоятида:
«Роббингиз нима деганига қарамайсизми? (У Зот:) «Бандаларимга қайси бир неъматни берсам, албатта, улардан баъзилари у (неъмат)га кофир бўлурлар. «Юлдузлар ва юлдузлар туфайли», дерлар», деди», дедилар».
Шарҳ:
Демак, мўмин-мусулмон одам «Ёмғир Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёғди», деб айтиши ва эътиқод қилиши лозим.
Ёмғир фалон юлдуз туфайли, бундай сабабдан ёғди, дейиш эса куфрга сабаб бўлади. Бу иймонга тааллуқли масала эканлигини ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак. Зотан, дунёдаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг илми, хоҳиш-иродаси ва тадбири ила содир бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat