Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фотиҳани бузиш

19:22 / 06.05.2016 | Abror | 1569

Ассалому алайкум! Устозлар, Мeн бир қизга уйланмоқчи эдим, афсуски у қиз фотиҳа қилинган экан. Ота-онаси "фотиҳани бузиб бўлмайди" дeб рози бўлишмаяпти. Ҳаққатдан фотиҳани бузиб бўлмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри фотиҳани бузиб бўлмайди. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: لَا يَخْطُبُ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ حَتَّى يَتْرُكَ الْخَاطِبُ قَبْلَهُ أَوْ يَأْذَنَ لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг совчилиги устига, ундан олдинги совчи тарк қилмагунча ёки унга изн бермагунча, совчи қўймас», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир. Шарҳ: Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай, совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин. Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир. Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади. Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай, иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин. Масалан, имом Муслим келтирган ривоятда Фотима бинту Қайс розияллоҳу анҳога бирданига уч киши: Абу Жаҳм ибн Хузома, Муовия ва Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳум совчи қўйганлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан маслаҳат сўраганларида «Абу Жаҳм асосини елкасидан туширмайди, Муовия камбағал, моли йўқ, Усома ибн Зайдга теккин», деганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat