Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий муаммо

19:04 / 06.05.2016 | ulugbek | 1101

Ассалому алайкум! Сизлардан илтимос ечим топиб беринглар. Олдиндан раҳмат. Бир танишим уйланди ва фарзандли бўлишди. Орадан йиллар ўтиб, сир очилиб, уйланган қизи ўша пайтда чимилдиққа киришдан олдин бокиралик пардасини тиктириб киргани ва эҳтиётдан йигитни сеҳр-жоду қилиб турмушга чиққани аниқланди. Энди улардан туғилган фарзанд қандай фарзанд бўлди? Ҳалолми ёки... Энди у йигит қандай йўл тутиши керак? Бирга яшашга хоҳиши йўқ, ташаб кетай деса фарзанд бор. Бунақа қизларга Аллоҳнинг қандай жазолари бор?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар аёл ўтган ишлардан тавба қилган бўлса ва ундан ўша ишларнинг қайта содир бўлиш шубҳаси йўқ бўлса, уни талоқ қилмасин. Чунки тавба ўзидан олдингиларни кечиради. Агар тавба қилмаган ёки тавба қилсада табиатидаги бузуқлик ҳали-ҳануз бўлса, уни ушлаб турмаслик керак. Бундай хотинни ушлаб туриш даюслик ҳисоблани, ҳадисларда “Даюс жаннатга кирмайди” дейилган.

 حَدَّثَنِي مُؤَمَّلُ بْنُ هِشَامٍ أَبُو هِشَامٍ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا عَوْفٌ، حَدَّثَنَا أَبُو رَجَاءٍ حَدَّثَنَا سَمُرَةُ بْنُ جُنْدَبٍ  رضي الله عنه قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم مِمَّا يُكْثِرُ أَنْ يَقُولَ لِأَصْحَابِهِ: «هَلْ رَأَى أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنْ رُؤْيَا؟» قَالَ: فَيَقُصُّ عَلَيْهِ مَنْ شَاءَ اللهُ أَنْ يَقُصَّ، وَإِنَّهُ قَالَ ذَاتَ غَدَاةٍ: «إِنَّهُ أَتَانِي اللَّيْلَةَ آتِيَانِ، وَإِنَّهُمَا ابْتَعَثَانِي، وَإِنَّهُمَا قَالَا لِي انْطَلِقْ. وَإِنِّي انْطَلَقْتُ مَعَهُمَا، وَإِنَّا أَتَيْنَا عَلَى رَجُلٍ مُضْطَجِعٍ، وَإِذَا آخَرُ قَائِمٌ عَلَيْهِ بِصَخْرَةٍ، وَإِذَا هُوَ يَهْوِي بِالصَّخْرَةِ لِرَأْسِهِ، فَيَثْلَغُ رَأْسَهُ فَيَتَهَدْهَدُ الْحَجَرُ هَا هُنَا، فَيَتْبَعُ الْحَجَرَ فَيَأْخُذُهُ، فَلَا يَرْجِعُ إِلَيْهِ حَتَّى يَصِحَّ رَأْسُهُ كَمَا كَانَ، ثُمَّ يَعُودُ عَلَيْهِ، فَيَفْعَلُ بِهِ مِثْلَ مَا فَعَلَ الْمَرَّةَ الْأُولَى. قَالَ: قُلْتُ لَهُمَا: سُبْحَانَ اللهِ، مَا هَذَانِ؟ قَالَ: قَالَا لِي: انْطَلِقْ - قَالَ - فَانْطَلَقْنَا فَأَتَيْنَا عَلَى رَجُلٍ مُسْتَلْقٍ لِقَفَاهُ، وَإِذَا آخَرُ قَائِمٌ عَلَيْهِ بِكَلُّوبٍ مِنْ حَدِيدٍ، وَإِذَا هُوَ يَأْتِي أَحَدَ شِقَّيْ وَجْهِهِ فَيُشَرْشِرُ شِدْقَهُ إِلَى قَفَاهُ، وَمَنْخِرَهُ إِلَى قَفَاهُ وَعَيْنَهُ إِلَى قَفَاهُ - قَالَ: وَرُبَّمَا قَالَ أَبُو رَجَاءٍ: فَيَشُقُّ - قَالَ: ثُمَّ يَتَحَوَّلُ إِلَى الْجَانِبِ الْآخَرِ، فَيَفْعَلُ بِهِ مِثْلَ مَا فَعَلَ بِالْجَانِبِ الْأَوَّلِ، فَمَا يَفْرُغُ مِنْ ذَلِكَ الْجَانِبِ حَتَّى يَصِحَّ ذَلِكَ الْجَانِبُ كَمَا كَانَ، ثُمَّ يَعُودُ عَلَيْهِ فَيَفْعَلُ مِثْلَ مَا فَعَلَ الْمَرَّةَ الْأُولَى. قَالَ: قُلْتُ: سُبْحَانَ اللهِ، مَا هَذَانِ؟ قَالَ: قَالَا لِي: انْطَلِقْ. فَانْطَلَقْنَا فَأَتَيْنَا عَلَى مِثْلِ التَّنُّورِ – قَالَ: فَأَحْسِبُ أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ - فَإِذَا فِيهِ لَغَطٌ وَأَصْوَاتٌ - قَالَ - فَاطَّلَعْنَا فِيهِ، فَإِذَا فِيهِ رِجَالٌ وَنِسَاءٌ عُرَاةٌ، وَإِذَا هُمْ يَأْتِيهِمْ لَهَبٌ مِنْ أَسْفَلَ مِنْهُمْ، فَإِذَا أَتَاهُمْ ذَلِكَ اللَّهَبُ ضَوْضَوْا - قَالَ - قُلْتُ لَهُمَا: مَا هَؤُلَاءِ؟ قَالَ: قَالَا لِي: انْطَلِقِ انْطَلِقْ. قَالَ: فَانْطَلَقْنَا فَأَتَيْنَا عَلَى نَهَرٍ - حَسِبْتُ أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ - أَحْمَرَ مِثْلِ الدَّمِ، وَإِذَا فِي النَّهَرِ رَجُلٌ سَابِحٌ يَسْبَحُ، وَإِذَا عَلَى شَطِّ النَّهَرِ رَجُلٌ قَدْ جَمَعَ عِنْدَهُ حِجَارَةً كَثِيرَةً، وَإِذَا ذَلِكَ السَّابِحُ يَسْبَحُ مَا يَسْبَحُ، ثُمَّ يَأْتِي ذَلِكَ الَّذِي قَدْ جَمَعَ عِنْدَهُ الْحِجَارَةَ فَيَفْغَرُ لَهُ فَاهُ فَيُلْقِمُهُ حَجَرًا فَيَنْطَلِقُ يَسْبَحُ، ثُمَّ يَرْجِعُ إِلَيْهِ، كُلَّمَا رَجَعَ إِلَيْهِ فَغَرَ لَهُ فَاهُ فَأَلْقَمَهُ حَجَرًا - قَالَ - قُلْتُ لَهُمَا: مَا هَذَانِ؟ قَالَ: قَالَا لِي: انْطَلِقِ انْطَلِقْ. قَالَ: فَانْطَلَقْنَا فَأَتَيْنَا عَلَى رَجُلٍ كَرِيهِ الْمَرْآةِ كَأَكْرَهِ مَا أَنْتَ رَاءٍ رَجُلًا مَرْآةً، وَإِذَا عِنْدَهُ نَارٌ يَحُشُّهَا وَيَسْعَى حَوْلَهَا - قَالَ - قُلْتُ لَهُمَا: مَا هَذَا؟ قَالَ: قَالَا لِي: انْطَلِقِ انْطَلِقْ. فَانْطَلَقْنَا فَأَتَيْنَا عَلَى رَوْضَةٍ مُعْتَمَّةٍ فِيهَا مِنْ كُلِّ نَوْرِ الرَّبِيعِ، وَإِذَا بَيْنَ ظَهْرَيِ الرَّوْضَةِ رَجُلٌ طَوِيلٌ لَا أَكَادُ أَرَى رَأْسَهُ طُولًا فِي السَّمَاءِ، وَإِذَا حَوْلَ الرَّجُلِ مِنْ أَكْثَرِ وِلْدَانٍ رَأَيْتُهُمْ قَطُّ - قَالَ - قُلْتُ لَهُمَا: مَا هَذَا؟ مَا هَؤُلَاءِ؟ قَالَ: قَالَا لِي: انْطَلِقِ انْطَلِقْ - قَالَ - فَانْطَلَقْنَا فَانْتَهَيْنَا إِلَى رَوْضَةٍ عَظِيمَةٍ لَمْ أَرَ رَوْضَةً قَطُّ أَعْظَمَ مِنْهَا وَلَا أَحْسَنَ - قَالَ - قَالَا لِي: ارْقَ فِيهَا. قَالَ: فَارْتَقَيْنَا فِيهَا فَانْتَهَيْنَا إِلَى مَدِينَةٍ مَبْنِيَّةٍ بِلَبِنِ ذَهَبٍ وَلَبِنِ فِضَّةٍ، فَأَتَيْنَا بَابَ الْمَدِينَةِ فَاسْتَفْتَحْنَا فَفُتِحَ لَنَا، فَدَخَلْنَاهَا فَتَلَقَّانَا فِيهَا رِجَالٌ شَطْرٌ مِنْ خَلْقِهِمْ كَأَحْسَنِ مَا أَنْتَ رَاءٍ، وَشَطْرٌ كَأَقْبَحِ مَا أَنْتَ رَاءٍ - قَالَ - قَالَا لَهُمُ: اذْهَبُوا فَقَعُوا فِي ذَلِكَ النَّهَرِ. قَالَ: وَإِذَا نَهَرٌ مُعْتَرِضٌ يَجْرِي كَأَنَّ مَاءَهُ الْمَحْضُ فِي الْبَيَاضِ، فَذَهَبُوا فَوَقَعُوا فِيهِ، ثُمَّ رَجَعُوا إِلَيْنَا قَدْ ذَهَبَ ذَلِكَ السُّوءُ عَنْهُمْ، فَصَارُوا فِي أَحْسَنِ صُورَةٍ - قَالَ - قَالَا لِي: هَذِهِ جَنَّةُ عَدْنٍ، وَهَذَاكَ مَنْزِلُكَ. قَالَ: فَسَمَا بَصَرِي صُعُدًا، فَإِذَا قَصْرٌ مِثْلُ الرَّبَابَةِ الْبَيْضَاءِ - قَالَ - قَالَا: هَذَاكَ مَنْزِلُكَ. قَالَ: قُلْتُ لَهُمَا: بَارَكَ اللهُ فِيكُمَا، ذَرَانِي فَأَدْخُلَهُ. قَالَا: أَمَّا الْآنَ فَلَا، وَأَنْتَ دَاخِلُهُ. قَالَ: قُلْتُ لَهُمَا: فَإِنِّي قَدْ رَأَيْتُ مُنْذُ اللَّيْلَةِ عَجَبًا، فَمَا هَذَا الَّذِي رَأَيْتُ؟ قَالَ: قَالَا لِي: أَمَا إِنَّا سَنُخْبِرُكَ، أَمَّا الرَّجُلُ الْأَوَّلُ الَّذِي أَتَيْتَ عَلَيْهِ يُثْلَغُ رَأْسُهُ بِالْحَجَرِ، فَإِنَّهُ الرَّجُلُ يَأْخُذُ الْقُرْآنَ فَيَرْفُضُهُ وَيَنَامُ عَنِ الصَّلَاةِ الْمَكْتُوبَةِ، وَأَمَّا الرَّجُلُ الَّذِي أَتَيْتَ عَلَيْهِ يُشَرْشَرُ شِدْقُهُ إِلَى قَفَاهُ، وَمَنْخِرُهُ إِلَى قَفَاهُ، وَعَيْنُهُ إِلَى قَفَاهُ، فَإِنَّهُ الرَّجُلُ يَغْدُو مِنْ بَيْتِهِ فَيَكْذِبُ الْكَذْبَةَ تَبْلُغُ الْآفَاقَ، وَأَمَّا الرِّجَالُ وَالنِّسَاءُ الْعُرَاةُ الَّذِينَ فِي مِثْلِ بِنَاءِ التَّنُّورِ فَإِنَّهُمُ الزُّنَاةُ وَالزَّوَانِي، وَأَمَّا الرَّجُلُ الَّذِي أَتَيْتَ عَلَيْهِ يَسْبَحُ فِي النَّهَرِ وَيُلْقَمُ الْحَجَرَ، فَإِنَّهُ آكِلُ الرِّبَا، وَأَمَّا الرَّجُلُ الْكَرِيهُ الْمَرْآةِ الَّذِي عِنْدَ النَّارِ يَحُشُّهَا وَيَسْعَى حَوْلَهَا، فَإِنَّهُ مَالِكٌ خَازِنُ جَهَنَّمَ، وَأَمَّا الرَّجُلُ الطَّوِيلُ الَّذِي فِي الرَّوْضَةِ فَإِنَّهُ إِبْرَاهِيمُ  صلي الله عليه وسلم، وَأَمَّا الْوِلْدَانُ الَّذِينَ حَوْلَهُ فَكُلُّ مَوْلُودٍ مَاتَ عَلَى الْفِطْرَةِ». قَالَ: فَقَالَ بَعْضُ الْمُسْلِمِينَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَأَوْلَادُ الْمُشْرِكِينَ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم: «وَأَوْلَادُ الْمُشْرِكِينَ. وَأَمَّا الْقَوْمُ الَّذِينَ كَانُوا شَطْرٌ مِنْهُمْ حَسَنًا وَشَطَرٌ مِنْهُمْ قَبِيحًا، فَإِنَّهُمْ قَوْمٌ خَلَطُوا عَمَلًا صَالِحًا وَآخَرَ سَيِّئًا، تَجَاوَزَ اللهُ عَنْهُمْ».

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча саҳобаларига: «Бирортангиз туш кўрдингизми?» дер эдилар, шунда Аллоҳ хоҳлаганлар у зотга айтиб беришарди. Бир куни эрталаб у зот шундай дедилар: «Бу кеча ҳузуримга иккитаси келди. Иккови мени турғизишди, сўнг менга: «Юр», дейишди. Мен улар билан кетдим. Ёнбоши билан ётган бир кишининг олдига келдик. Бошқа бири унинг тепасида бир харсанг билан турарди. Қарасак, у харсангни анавининг бошига отиб, бошини ёриб ташлади. Тош эса у ёқ бу ёққа думалаб кетар, у тошнинг ортидан бориб, (яна қўлига) олар, анавининг олдига қайтиб келгунича унинг боши аввалгидек бўлиб, битиб қоларди. Кейин унга биринчи марта нима қилган бўлса, яна худди шундай қиларди. Мен уларга: «Субҳаналлоҳ, бу иккаласи ким?» дедим. Улар менга: «Юр», дейишди. Юриб бориб, чалқанча ётган бир кишининг олдига келдик. Бошқа бири унинг тепасида темир чангак билан турибди. Қарасак, анавининг бир томонига ўтиб, лунжини энсасигача, бурнининг тешигини ҳам энсасигача, кўзини ҳам энсасигача йиртиб ташлар эди – Абу Ражо баъзан «ёриб ташлар эди», дер эди. – Кейин бошқа ёнига ўтиб, биринчи ёнига нима қилган бўлса, худди шундай қиларди. Бу ёнини йиртиб бўлгунича у ёни аввалгидек бўлиб, битиб қоларди. Кейин унга биринчи марта нима қилган бўлса, яна қайтадан шундай қиларди. Мен: «Субҳаналлоҳ, бу иккаласи ким?» дедим. Улар менга: «Юр», дейишди. Юриб бориб, худди тандирга ўхшаган нарсанинг устига келдик.  – Менимча, «Қарасам, унинг ичидан ғала ғовур овозлар келар эди», деб айтардилар. – Ичига қарасак, унда яланғоч эркак ва аёллар бор экан. Қарасам, уларнинг остидан аланга келар, қачон ўша аланга келса, улар қий чув қилишар эди. Икковига: «Булар кимлар?» дедим. Улар менга: «Юр, юр», дейишди. Юриб бориб, бир дарёга келдик. – Менимча, «Қондек қизил», деб айтганлар. – Қарасам, дарёда бир одам сузяпти. Дарё бўйида олдига бир қанча тошни йиғиб олган бир киши бор эди. Сузаётган сузганича сузиб, кейин ўша тош йиғиб олганнинг ёнига келар ва унга оғзини очиб турарди, бу эса унинг оғзига тош юттирар ва у яна сузиб кетар эди. Кейин яна унинг олдига қайтарди. Ҳар гал унинг олдига қайтганида яна оғзини очиб турар, у эса бунга тош юттирар эди. Икковига: «Бу иккаласи ким?» дедим. Улар менга: «Юр, юр», дейишди. Юриб бориб, сен кўрган бадбашара кишиларнинг энг бадбашарасининг олдига келдик. Қарасам, у олдидаги оловга ўт қалар ва унинг атрофида айланар эди. Мен икковига: «Бу ким?» дедим. Улар менга: «Юр, юр», дейишди. Юриб бориб, яшнаган бир боққа келдик. Унда баҳорги дарахт гулларининг ҳаммасидан бор эди. Қарасам, боғнинг ўртасида новча бир киши турибди. Бўйи осмонга етганидан, новчалигидан бошини кўрмай қолаёздим. Унинг атрофида мен ҳеч кўрмаган даражада кўп болалар бор эди. Мен икковига: «Бу ким, булар кимлар?» дедим. Улар менга: «Юр, юр», дейишди. Юриб бориб, улкан бир боққа етиб келдик. Мен бундан улкан ва гўзал боғни асло кўрмаганман. Улар менга: «Унга кўтарил», дейишди. Унга кўтарилдик. Олтин ғишт ва кумуш ғиштлардан қурилган шаҳарга етиб келдик. Шаҳар дарвозасининг олдига келиб, очишларини сўрадик. Уни бизга очишди ва биз кирдик. У ерда бизни хилқатининг ярми сен кўрган энг чиройли кишидек, қолган ярми эса сен кўрган энг хунук кишидек одамлар кутиб олишди. Иккови уларга: «Боринглар, анави дарёга тушинглар!» дейишди. Қарасам, олдимизда бир дарё оқяпти. Сувининг оқлиги соф сутдек. Улар бориб, унга тушишди. Кейин олдимизга қайтишди. Улардан ўша ёмонлик кетиб, энг гўзал суратда бўлиб қолишган эди. Иккови менга: «Бу Адн жаннатидир. Мана бу сенинг манзилинг», дейишди. Нигоҳимни юқорига қаратдим. Қарасам, оқ булутдек бир қаср турибди. Иккови менга: «Бу сенинг манзилинг», дейишди. Уларга: «Аллоҳ сизларга барака берсин, менга қўйиб беринглар, унга кирай», дедим. Улар: «Ҳозирча йўқ. Аммо сен унга албатта кирасан», дейишди. Мен уларга: «Мен тун бўйи ажойиботлар кўрдим, бу кўрганларим нималар эди?» дедим. Улар менга: «Ана энди сенга айтиб берамиз. Сен борганда боши тош билан ёрилаётган биринчи киши Қуръонни олиб, сўнг уни тарк этадиган ҳамда фарз намозларини қўйиб, ухлайдиган кишидир. Сен борганда лунжи ҳам энсасигача, бурун тешиги ҳам энсасигача, кўзи ҳам энсасигача йиртиб ташланаётган киши эса эрталабдан уйидан чиқиб, уфқларга етадиган ёлғонларни гапириб юрадиган кишидир. Тандирсимон бинодаги яланғоч эркак ва аёллар эса зинокор эркак ва зинокор аёллардир. Сен борганда дарёда сузаётган, оғзига тош юттирилаётган киши эса судхўрдир. Олдидаги оловга ўт қалаб, атрофида айланиб юрган бадбашара одам эса жаҳаннамнинг хозини Моликдир. Боғдаги новча киши Иброҳим соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Унинг атрофидаги болалар эса Ислом фитратида ўлган барча ёш болалардир. – Мусулмонлардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули, мушрикларнинг болалари ҳамми?» деган эди, «Мушрикларнинг болалари ҳам», дедилар. – Ярми чиройли, ярми хунук қавмга келсак, улар солиҳ амалга ёмонлик ҳам аралаштирганлар бўлиб, Аллоҳ уларни(нг гуноҳини) кечиб юборган», дейишди».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat