Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръондаги оятларни ўқиш тартиби

19:46 / 23.05.2016 | Muhammad Mustafo | 1476

Ассалому алайкум! Устозлар, “қурон.уз” сайтидаги бир мавзуни ўқиб, бир-икки саволлар пайдо бўлди. Ана шу саволларни бирданига йўлласам:
1. Намозда сураларни ҳар битта оятда тўхтаб ўқисам тўғри бўладими?
2. “Фотиҳа” сурасини тўртинчи оятини бешинчи оятга улаб ўқиб бўлмас экан. Шу тўғрими?
3. “Мааъун” сурасини тўртинчи ва бешинчи оятларини улаб ўқиш керак экан. Агар икки оятни қўшиб кетмаса, катта хатолик бўлар экан. Шу ҳақда ҳам тушунтириб берсангизлар.
4. Абдулбосит қори ва Мишари Рашид устозларни қироатлари орқали Қуръонни ёдлайман ва устозимдан ҳар сураларни ўтказиб оламан. Устозим: «Оятларни улаб кетаверинг» дейдилар. Менга эса, Қуръонни ҳар бир оятларида тўхтаб, секин ўқиш ёқади. Абдулбосит қори ва Мишари Рашид устозлар ҳам ҳар битта оятда тўхтаб ўқишади-ку! Менга шу ҳақда ҳам маълумот берсангизлар. Илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ўқир эдилар.ҳадис 2). Уламасдан ўқиса суннатга мувофиқ бўлади. 3). Бу хатолик намозни бузилиши ёки кароҳиятига олиб бормайди. 4). Бу ихтиёрий нарса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat