Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адашиш

11:17 / 08.06.2016 | Jobir_1977 | 1228

Ассалому алайкум! Менинг саволим: Кифоя китобининг 338- бетида «… агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади» дейилган. Бу ҳукм ҳар қандай жамоат намозига тегишлими? Сабаби бизни масжидда бир қори ака Рамазонда хатм ўтаётганда кўп ўхшаш оятларида бошқа сурага ўтиб кетаверади(адашиб тўхтаб қолмайди). Орқадаги шериги олдинги адашган оятини ўқиса, имом ҳам луқмани олиб, биринчи адашган сурани ўқий бошлайди. Адашмасам бу ҳолатда намоз бузиларканда? Шу ҳолатни изоғлаб беринглар. Аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имомидан бошқага луқма бериш. Намозхон ўз имомидан бошқа кимсага, чунончи, қироатда адашиб қолган одамга луқма берса, намози бузилади. Чунки имомдан бошқага луқма бериш таълим қаторига киради. Шунингдек, намоздан ташқаридаги киши қироат қилаётган имомга луқма берса ва имом луқмани қабул қилса, барчанинг намози бузилади. Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган оятини луқма берса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади. Саҳиҳ гап бузилмайди. Имомга луқма бериш жоизлигига далил: عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم صَلَّى صَلَاةً فَقَرَأَ فِيهَا فَلُبِسَ عَلَيْهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ لِأُبَيٍّ «أَصَلَّيْتَ مَعَنَا؟» قَالَ نَعَمْ، قَالَ «فَمَا مَنَعَكَ؟» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّان وَلَفْظُهُ «فَمَا مَنَعَكَ أنْ تَفْتَحَ عَليَّ؟» Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб, илтибосга (шубҳага) тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убайга: «Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Нима сени ман қилди?» дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида: «Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар», дейилган.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat