Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

09:36 / 06.07.2016 | Sherzod avazov | 735

Ассалому алайкум! Бир киши, “ифторликни вақтида қилмасдан кечиктирса, шу кунлик рўзани қазосини тутиб беради” деди. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ифторлик вақти бўлиши билан оғиз ўз-ўзидан очилади. Шунингдек халқ орасида “Мабодо саҳарликдан кечикиб қолсанг, бир хўплам сув билан ҳам оғзингни ёпиб ол” деган гап бор экан. Бу ҳам мутлақо нотўғридир. Саҳарлик вақти чиққанидан кейин бир хўплам сув ичсада ўша куннинг рўзаси қўлдан кетган бўлади. унинг ўрнига сҳарликдан кеч қолган киши ҳеч нарса еб-ичмай ният қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat