Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозига оид баъзи ҳадислар.

00:00 / 08.08.2009 | eski savollar | 3220
Ҳурматли устоз.Жума намози кимларга фарз бо'лишини сизни мақолаларингиздан ва бошқа китоблардан о'қиб чиққанман,алҳамдулиллаҳ,лекин мен имом Термизийни сунанларидаги 500 ҳадисни о'қиб чиқдим ва менда савол туг'илди.Ҳадис қуйдагича:Абу Ҳурайра :ра дан ривоят қилинди.Расулуллоҳ :саw айтдилар:"Шом оиласига қайтарган (кеч тушмасдан уйига қайтиб кела оладиган) кишига жума вожибдир".Бу борада илм аҳли иҳтилоф қилишган экан.Ба'зилари жума намози шом тушмасдан уйига қайтиб келадиганларга вожиб дейишса,Шофий,Аҳмад ва Исҳоқ "Жума фақатгина азонни эшита оладиган кишиларнинг бо'йнида вожиб бо'лади" дейишибди.Бу мавзудан менинг саволларим:1.Жума фарз бо'лиши учун албатта уйига азон эшитилиб туриши лозимми?2.Масжид уйидан дейлик 10-15 км узоқда бо'лса,бу кишига жума фарз бо'ладими?Умуман жума фарз бо'лмаслиги учун масжид одамни уйидан қанча узоқда бо'лиши керак,чунки ҳадисга биноан одам жумани о'қиб шомгача уйга қайтиб келсагина унга жума фарз бо'лар экан.Илтимос бу тушунмаган нарсаларимни илтифот қилиб менга тушунтириб берсангиз.Аллоҳ таоло ҳайрингизни берсин,умрингизни узун қилсин,ажру-савобларингизни фазли билан зиёда қилсин.Амин ва я арҳамар-роҳимин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Шарт эмас.2. Жума фарз бўлмаслиги учун одам шариат қоидалари асосида мусофир бўлиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat