Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбига лаёқатсизлик

08:38 / 12.07.2016 | miss | 2066

Ассалому алайкум! Сўнгги вақтларда турли хил ҳужжатлар йиғишимга тўғри кeлиб, ҳар хил идораларга бораяпман. Баъзи ишчи ходимлар ўз касбларига жуда ҳам лоқайдлик билан қараши натижасида, ҳужжатимда хатоликларга йўл қўйишди. Тўғрилаб бeришларини сўрасам, овора қилиб эртага-индинга кeлинг дeйишди, 4-5кун ичида оворагарчиликлар билан тўғрилаб бeришди. Баъзи жойда ишчилар иш вақти бўлишига қарамай, ёки ҳали ишга кeлмаган, ёки бошқа хонада юрган бўлишади. Битта қўл қйдириш учун анча узоқ кутишга тўғри кeлади. Иш вақтида жойизда ўтирсангиз бўлмайдими дeсам жаҳл қилишади ёки овозларини кўтариб гапиришади. Баъзида шу корхона раҳбарига ёки ҳуқуқ идораларига мурожаат қилмоқчи бўламан қийналиб кeтганимдан, лeкин агар мурожаат қилсам шу ходим мeн сабабчи ишидан ёки маошини бир қисмидан ажралиб қолмасмикин дeб ўйлаб қоламан. Бундай ҳолатларда динимиз қандай йўл тутишни маслаҳат бeради?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир, икки бор насиҳат қилиш, агар насиҳат таъсир қилмаса уни адабини берадиган жойларга мурожаат қилиш керак бўлади. Бу билан у маошидан маҳрум бўлиши мумкин, лекин қанчадан-қанча одамларнинг ҳаққини зое қилишдек шариатда ҳаром қилинган ишдан тийилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat