Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

19:00 / 16.07.2016 | Muslima | 2714

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен 5 вақт намозни ўз вақтида ўқишни одат қилганман. Лeкин мана Ҳайит байрамдан бери умуман бамдодга тура олмаяпман. Намозларимдан ҳавотирдаман, балки бирор нотўғри иш қилганим учун бамдоднинг савобидан Аллоҳим менга насиб қилмаяптимикан? Худди олдингидeк ҳамма намозларимни ўз вақтида ўқишим учун нима қилишим лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунга ҳиммат керак. Ҳимматни ҳосил қилиш учун эса бамдоднинг савоби ҳақидаги ҳадислар, ҳамда уни қолдирганларга тегишли ваъидларни тез-тез ўқиб туриш керак. 188-боб. Бомдод ва аср намозларининг фазилати ҳақида 1046/1. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Фойда: Бу икки намозни фазилатли бўлишига сабаб, чунки бомдод пайтида уйқу ғолиб келади. Аср вақтида эса ишлар кўпайиб, тижоратда кўплаб фойда қўлга киритиш пайида бўлинади.  1047/2. Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Қайси бир киши қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан олдин, яъни бомдод ва аср намозларини ўқиса, дўзахга тушмайди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. 1048/3. Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. (Яъни, субҳи намози ва қолганларини ҳам ўқиган киши ёмонлик қилишдан огоҳлантириляпти.) 1049/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Сизларнинг ҳузурингизга кечқурун бир жамоа ва кундузи бир жамоа фаришталар орқама-орқа келиб, бомдод ва аср намозларида жам бўлишади. Кечқурун турган фаришталар Аллоҳ ҳузурига чиқишганда, Аллоҳ ўзи билган ҳолда: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар?», деб сўрайди. Фаришталар: «Уларни тарк қилганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 1050/5. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот тўлин ойга қараб: «Сизлар яқин кунларда Раббингизни худди мана шу  ойни равшан кўргандек кўрасизлар. Қодир бўлсангизлар, қуёш чиқиши ва ботишидан олдинги, яъни бомдод ва аср намозларни тарк қилманглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бошқа ривоятда: «Ўн тўрт кунлик ой», бўлиб келган. 1051/6. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Кимки аср намозини тарк қилса, амалларини ҳабата қилибди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. عَنْ عَبْدِ اللهِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذُكِرَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم رَجُلٌ فَقِيلَ: مَا زَالَ نَائِمًا حَتَّى أَصْبَحَ مَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ، فَقَالَ: بَالَ الشَّيْطَانُ فِي أُذُنِهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши зикр қилиниб: «Тонг отганда ухлаб ётди, намозга турмади», дейилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига шайтон бавл қилибди», дедилар». Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Намозга вақтида турмай, ухлаб ётиш қанчалик ёмон нарса эканлигини шу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Ушбу ҳадисда келаётган гап бир кун Бамдод намозига турмай, ухлаб ётган киши ҳақидадир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Аллоҳ таоло “Мааъуун” сурасида маҳамат қилади :  فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝  الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам! Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади. Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар. Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар. Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар. Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди. Ушбу оятда зикр қилинганлар мунофиқлар эканига келаси икки оят ҳам далилдир. الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ۝ 6. Улар риё қиладиганлардир. Намоз ўқиса-ю, намознинг ҳақиқатини унутса, ёмонлик, иғво, бўҳтон, ёлғончилик, бузғунчилик ва бошқа разолатлардан қайтмаса, ундай киши риёкор, мунофиқ бўлади. Одамларнинг кўзини бўяш, улар ҳузурида обрў топиш, ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун намоз ўқиган бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat