Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳиммат

20:21 / 04.08.2016 | Muhammad | 1180

Ассалому алайкум! Ҳиммат дегани нима ўзи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳиммат деб луғатда бир ишни қилишга бўлган қасдга айтилади. Ҳимати олий, ҳиммати паст деган сўзлар ҳам шундан олинган. “Лисонул араб” китобидан. Баъзилар “Ҳиммат, қалб бир нарсанинг талабига қўзғалиши, қаттиқ эътибор бариши ва уни ҳосил қилишга харис бўлишидир” деганлар. Журжоний ўзининг “Таълирифот” китобида ҳимматнинг истилоҳий маъносини баён қилиб : “У, инсоннинг ўзи ёки ўзгаларга камолот ҳосил қилиши учун  қалби ва руҳоний қувватининг Ҳақ тарафига юзланишидир” деганлар. Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Олий ҳиммат, киши(охиратда саодатга эриши учун) дунёда баахтли ёки бахтсиз эканлигига эътиборини ҳам қаратмаслигидир”деганлар. Баъзилар “Ҳиммат муқаддас нарса ҳисобланиб, у қанчалик покиза ва юқори бўлса, унинг ортидан келадиган барча нарсалар ҳам шунга қараб бўлади” деганлар. عَنْ طَلْحَةَ بْنِ كَرِيزٍ الْخُزَاعِيِّ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى يُحِبُّ مَعَالِيَ الأُمُورِ وَيَكْرَهُ سَفَاسِفَهَا " Толҳа ибн Кариз Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Аллоҳ таоло ишларни энг олийларини хуш кўриб, сафсаталарини кареҳ кўради" деганлар. Байҳақий ривояти. Ушбу ҳадисга биноан, Аллоҳ таоло ишларни олийларига ҳаракат қилувчиларни яхши кўради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat