Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақида

20:14 / 05.08.2016 | Alikhan | 3010

Ассалому алайкум! Ўта нозиклик билан жавоб берсангиз илтимос, саволим шундай: Кимнинг йўли тўғри? Нима учун мен айнан ҳанафий йўлини ушлаб, ақидада Матуруди ва Ашъарийга йукинишим керак? мамлакатимиз бизга шу йулни тугри деп тасдиклади, якка Аллох биладику тўғри йўлни, ҳар ким ўз йўлини тўғри деб билади. Масалан  : Салафийлар,Такфирилар яна шу каби. Нимага асосланиб биз бу йўлни ушладик? Яъни Ахли сунна вал жамоани? Илтимос саҳиҳ ҳадис ва оятлар билан орасини ажратиб берсангизлар…Аллоҳ рози бўлсин...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дин битта ва ҳақ битта. У ҳам бўлса Ислом динидир. Исломда ҳам ҳақ битта. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳоба розияллоҳу анҳумлар тутган йўлдир. Тўрттала мазҳаб соҳиблари, имом Мотурудий ва имом Ашъарийлар ушбу ҳақ динни шарҳлаб берувчи устозларгина холос. Бошқа нарса эмас. Уларга эргашиш, сиз устозингиз гапига эргашиш каби холос. Ундан бошқа “юкиниш, сиғиниш” деган нарса эмас. Сиз ва сиз кабиларнинг хаёлларида пайдо бўлаётган тушунчалар динни, тарқалишини, қандай давом этишини, кимлардан олиниб кимларга етказилишини, етказилиш қайси усулда бўлса мақбул-у, қайси усулда бўлса рад қилинишини билмасликдан келиб чиқади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat