Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

САВОЛЛАР

00:00 / 04.03.2009 | eski savollar | 788
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Мен Чустлик гойибона шогирдингиз Умиджонман.Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга ижозат этгайсиз.Мехрибон ва Рахмли Аллох номи ила бошлайман!1. Тахорат амаллари фарз, суннат ва мустахабларга булинишини фикх китобларидан биламан. Аъзоларни ювишда тартибга риоя килиш хам суннат хисобланади. Шундай холатлар буладики, хаёл билан булиб, тахорат килиётганда ювиладиган аъзолардан бирортасини унутиб ювмай куяди. Менда хам шундай холат булиб туради. Мисол учун огизни чайкагандан кейин бурунга сув олишни унутиб юзимни ювиб юборибман. Юзни ювиб булганимдан кейин ёдимга тушиб колиб, бурнимга 3 марта сув олиб ювиб олдим, яъни тахорат суннатларида тартибга амал килмадим. Тахоратда тартибни унутиб кечиктирса, кандай йул тутилади? 2. «Мовароуннахр» нашриёти томонидан 2005 йилда чоп этилган «Ханафия мазхабида тахорат ва намоз хукмлари» (таржимон Аброр Абдуазимов) номли китобда шундай дейилган: Таъкидланмаган суннатларда таъкидланган суннатлардан икки амал ортикча булади: А) Аввалги каъдада ташаххуддан кейин саловот укилади;Б) Саловот укилгач учинчи ракаатга турилади, шу ракаат сано дуоси билан бошланади. Фарз намозлари билан улардан кейин укиладиган суннатларни оркама-кетин кушиб укимай, балки «Аллохумма антас салом ва минкас салам, табаротка йа зал жалоли вал икром» дуосини укиш билан орасини ажратади. Устоз шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. 3. Хожи Домла Хиндистоний (р.а) хакларида маълумот олмокчи эдим. У зотнинг динимизга кушган улушлари, у зотнинг илм ва такволари ва фазилатлари хакида хозирги замон уламоларининг фикрлари кандай? У кишидан кандай асарлар колган. Менда факат у зотнинг маърузалари бор холос. Яна билмокчи эдимки, у зот тилга олинганда купинча «Мавлавий» деган суз хам кушилади. Бундан у зотнинг «МАВЛАВИЯ» тарикатида булганликларини тушуниш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз айтганга ўхшаб. 2. Буни ўша китобни ёзган одамдан сўранг.3. Менда у кишининг маърузалари ҳам йўқ. Демоқчиманки, бу саволингизга бу борадаги маълумотларни яхши биладиган одам жавоб бергани маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat