Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд

16:26 / 04.09.2016 | Ezozkhon | 1339

Ассалому алайкум! Фарзанд ҳам фитнадир дeйилган. Бу нима дeгани?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Анфол” сураси 28-оятида марҳамат қилади : وَاعْلَمُواْ أَنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلاَدُكُمْ فِتْنَةٌ وَأَنَّ اللّهَ عِندَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ۝ Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир. Молу дунё ва фарзандлар омонатга хиёнат қилишга сабаб бўлиши учун эмас, синов учун берилади. Ҳар бир инсонда молу дунёга, фарзандга муҳаббат бор. Булар ҳам Аллоҳнинг неъматлари, синаш учун берилган неъматлардир. Қани, банда буларга шукр қиладими, йўқми? Уларни Аллоҳнинг розилигини қозониш учун ишлатадими ёки йўқми? Кимки молу дунё ва фарзандлар синовидан муваффақиятли ўтса, улар учун: «...албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир». “Тағобун” сураси 15-оятида : إِنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ وَاللَّهُ عِندَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ۝ Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида буюк ажр бор. Мол-мулк киши учун синовдир. Қўлига мол-дунё келганда ҳам ҳовлиқмасдан, тўғри йўлда сарфласа, ибодатини вақтида қилса, улкан савобларга эга бўлади. Аммо дунёга берилиб, йўлдан озса, ҳаром-хариш ишларни қилса, мол топиш учун гуноҳ йўлларга ҳам кираверса, унда синовдан ўта олмаган бўлади ва гуноҳига яраша жазосини олади. Шунингдек, фарзандлар ҳам Аллоҳ таолонинг улкан неъмати. Уларни тўғри тарбиялаб, художўй, Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсунадиган қилиб ўстирилса, икки дунёнинг обрўсини олиб берадилар. Агар акси бўлса, икки дунёда шарманда қилади. Демак, Аллоҳ таолонинг муҳаббатини мол-мулк ва фарзандлар муҳаббатидан устун қўймоқ зарур. Чунки Унинг ҳузурида улуғ ажр бор. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай бир ҳадисни ривоят қилганлар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом хутба айтиб турган эдилар. Бирдан Ҳасан билан Ҳусайн қизил кўйлак кийиб, қоқилиб-йиқилиб, кела бошладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом минбардан тушиб, икковларини кўтариб, олдиларига қўйдилар ва: «Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас», деб Аллоҳ билан Унинг Расули тўғри айтган. Бу икки гўдакнинг қоқилиб-йиқилиб келаётганини кўриб, чидаб тура олмадим ва гапимни бўлиб, уларни кўтариб олдим», – дедилар». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Фитна имтиҳон, синов деганидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat