Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирнинг муддати

08:42 / 17.09.2016 | Alisherman | 1375

Ассалому алайкум! Оилали эркакни сафарда юриш муддати борми? Мeн ҳозир иш билан ўзга юртдаман, ўзим оилалиман ва сафарга чиққанимга 9 ой бўлди. Мeнга бир намозхон танишим “оилали одам сафарда кўп бўлмаслиги кeрак” дeган. Яъни “узоғи 8 ойга рухсат” дeганди. Бундай фатво борми динимизда? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу аёлларнинг мижозларини эътиборга олиб, қўл остидаги аскарларга ҳар тўрт ойда оиласига келиб туришни жорий қилганлар. Бу ҳозирги кунда кенг тарқалаётган, аёлларни нотўғри йўлга кириб кетишининг олдини олиш чораларидан биридир.Масалани ҳамма тарафига назар солиш керак. Ривоятларда келишича бир вақтлар кураги ерга тегмаган паҳлавон курашчи бўлган экан. У шаҳарма шаҳар юриб полвонлар билан беллашар, кўп совринларни олиб, кейинги шаҳардаги полвонни қидириб кетаверар экан. Шу ҳолатда орадан ойлар ўтиб 6-7 ойда бир уйига келар экан. Шундай сафарларидан биридан қайтиб уйига келса, уйда аёли йўқ эмиш. Суриштирса, аёли ўша қишлоқнинг бир четидаги камбағал, кал одамга эрга тегмоқчи бўлиб, уйига кетиб қолибди. Шунда аёлини ёнига бориб, “Сен аҳмоқмисан, мендек паҳлавон, полвон эрингни шу калга алмаштирмоқчимисан” деганида унга аёли, “Сиз кураш тушиб юраверинг, менга кал бўлса ҳам ёнимда ўтирадиган ва дардлашадиган эр керак” деган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat