Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул ўтказиш

00:00 / 30.08.2009 | eski savollar | 2152
Муҳтарам ШАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИ! Яқинда бир биродаримиз қуйидагича савол берган эканлар: Ҳазрат сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Манимча бу ко'пчилик талабаларни қизиқтирса керак. Сизга ма'лумки, биз контракт асосида та'лим оладиган талабалар контракт пулларимизни бир ташкилот орқали олийгоҳ ҳисоб рақамига о'тказамиз. Шунда о'ша ташкилотлар ҳар хил фоизларда бизга пул тушуриб беришади. Масалан, биз у ташкилотга 900 000 нақд пул берсак, у ташкилот бизга 1 000 000 со'мни олийгоҳ ҳисоб рақамига о'тказиб беради. Шундай пул о'тказиш жоизми? Аллоҳ хайрли ишларингизни бардавом айласин ! Сиз бу саволга бундай жавоб берган экансиз:Агар орадаги фарқ нақд тўлов билан ўтказиш йўлидаги тўлов учун бўлса, жоиз эмас. Бир жинсдаги пулнинг бирини оз, бирини кўпга алмаштирилган бўлади. Сизнинг мисолингизда, пул ўтказувчи 900 000 ни нақд пул эвазига, 100 000 ни ёрдам деб ўтказса тўғри бўлади.Юқорида 100 000 сўмни ёрдам деб ўтказса тўғри бўлади, деб айтгансиз. Лекин, юқорида назарда тутилган ташкилотлар бу ишни талабаларга ёрдам бериш учун қилмайди-ку. Демак, бу ишни қилиш нотўғри бўладими?. Бир жинсдаги пулнинг бирини оз, бирини кўпга алмаштириш мумкин эмас, деб ҳам айтгансиз. Лекин нақд пул билан, ҳисоб рақамидаги пулнинг фарқи бор-ку. Нақд пул эвазига 90 сўмга оладиган нарсангизни, пул ўтказиш йўли билан олсангиз 100 сўм тўлашингиз ҳам ҳаммага маълум. Демак, нақд ва нақд бўлмаган пуллар бир жинсли эмас экан-да? Қиймати ҳар хил пулларни айирбошлаётган бўламиз.Умуман бунга ўхшаш саволлар мени анчадан бери қийнаб келмоқда. Мисол учун ислом банкларида "Бай-ал ина" деган хизмат бор экан. Мижоз банкдан 9 000 000 қарз олмоқчи бўлса, банк ушбу мижозга пулини кейинчалик тўлаш шарти билан 10 000 000 лик машина сотади ва ҳозиргина сотган машинасини 9 000 000 сўмга 1 000 000 лик чегирма билан сотиб олади. Мижоз ўзи хоҳлагн 9 000 000 лик кредитини олди. Банк эса 1 000 000 фойдага эга бўлди. Ғарбда тарқалиб кетган, шариатга хилоф кредитни фоиз сўзини ишлатмаган ҳолда олди. Бир томондан-бу рибо эмас, бошқа томондан ўзимизни алдаётганга ўхшаймиз. Тафсирларда келган ҳодиса, яъни шанба куни яҳудийларга балиқ овлаш тақиқланганда улар ҳийла ишлатганлари ва бу билан Аллоҳнинг ғазабини келтирганлари ҳақидаги ҳодисани такрорламаяпмизми? Ўзимизни алдашга ҳаракат қилмаяпмизми? Юқорида ҳам контрактни тўлаш учун ташкилотга бориб, ташкилот 1 000 000 ўтказганидан сўнг 900 000 берилган пул эвазига, 100 000 ёрдам сифатида, деб ўзимизни тинчлантирсак, ўзимизни алдаётган бўлмаймизми?!Жавобингизни интизорлик билан кутаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ҳамма нарсани ўзингизча, тескари тушуниб олгансиз. “Байъул ийна” ҳаром эканига ҳамма иттифоқ қилган. Сиз қайси ислом банки ҳақида гапирмоқдасиз. Сиз кўрган нарсада нақд пул билан кўчириладиган пул орасида фарқ бўлмайди деган гапни тескарси яҳни, иккисининг орасида фарқ бор деган гап шариатга тўғри эмас. Кимдир қилиб турган иш диний ҳукмга ҳужжат бўлмайди. Биз айтган мисолда, 900 000 мингни бошма – бош алмаштириш бор. 100 000ни ихтиёр қилса, ёрдам деб бериш ўз ихтиёрида. Бермаса ўзи билади. Агар ёрдам бериш билан шуғулланмаса, ўзи билади.

Топ рейтинг www.uz Openstat