Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умдатул-Фиқҳ китоби ҳақида

15:20 / 23.06.2016 | Abu Abdulloh | 884

Ассалому алайкум! Кўплаб мақола ва савол-жавобларда Умдатул-Фиқҳ китобидан иқтибос келтирилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундан, бу китобга бўлган қизиқишимиз ортяпти. Маълумот учун, Умдатул-Фиқҳ китоби ва бу китоб муаллифи ҳақида маълумот берсангизлар, илтимос. Аллоҳ таоло динимизга қилаётган хизматларингизда нусрат ва барака ато қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Умдатул-Фиқҳ китобининг соҳиби Саййид Заввор Ҳусайн раҳматуллоҳи алайҳ бўлиб, Ҳижрий 1329-йил 26-зулҳижжа ойида Ҳиндистоннинг Гуҳла шаҳрида туғилганлар. У кишининг насаблари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуга бориб тақалади, ҳанафий мазҳабининг олими. Умдатул-Фиқҳ китоби ҳанафий фиқҳига оид бўлиб, унда иймон, таҳоратдан бошлаб, ҳаж китобигача масалалар баён қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat