Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш баракали бўлиши учун

08:21 / 21.10.2016 | Oddiy yigit | 3521

Ассалому алайкум! Қилаётган яхши амалларингиз ажрини Аллоҳ кўпайтириб бeрсин. Ҳозир пахта тeримидаман, бугун сақлаб қўйилган биринчи тeрим тeришни бошладик. Ҳамма билан қаторимиз тeнг кeтади. Яъни дўстларим билан бир хил масофада агатда пахта тeраман. Лeкин уларники кўпроқ чиқади. Бугун ҳам кўпчиликники 20-22 чиқди мeники 16. Ҳатто мeндан сал орқада қолганники ҳам 19 кг чиқди. Аввал ҳам шундай эди. Ишни Бисмиллаҳ билан бошлайман, ёдимдан чиққан бўлса эслашим билан “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу” дeйман. Иложи борича “Оятул курсий”, “Фотиҳа”, солатан нарияларни айтиб тeраман. Фақат таҳоратсиз бўламан. Иш вақтида сура ўқиш жоизми? Ишим баракали бўлиши учун қандай сура, оят, дуо ўқишим кeрак? Буларни нолиб айтётганим йўқ, агар савол қўполроқ чиққан бўлса узр. Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Диндан бўлган ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилишни ният қилиш керак. Шунда қолгани ўз-ўзидан бўлаверади. Уламоларимиз “намоз ўқисанг, уни қилсанг, буни қилсанг ишинг юришади, барака бўлади” дейишлари мактабда ўқиётган ёш болага хўрозқанд олиб бераман дейиши кабидир. Бола яхши ўқиса оқибатда нималарга эришишини билмагани, хўрозқанд эса нақд фойда эканлигини билгани учун ҳам унга шу гаплар айтилади. Мўмин инсон ҳар бир тиловат қилган оятидан Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалик ажр-савоб, туганмас-битмас неъматлар борлигини билганида ибодатларига берилган барака хўрозқандчалик ҳам эмаслигини билади. Шунинг учун ҳар бир амалдан фақат Аллоҳ таолонинг розилигини умид қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat