Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инжил ҳақида

09:57 / 30.10.2016 | шухратжон | 1212

Ассалому алайкум! Саволим шуки, Қуръони каримда Инжилни ўзгартирилгани ҳақида келтирилганми? Агар бўлса  қайси сура ва оятларда келтирилганини айтиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуръони каримнинг Исо алайҳиссалом тўғрисида берган барча хабарлари ҳозирги кундаги Инжил буткул ўзгариб, тўқима нарсаларни тарғиб қилаётганига далолат қилади. Хусусан уларнинг бирортаси ўз қўлларидаги Инжиллар Аллоҳ таолонинг ҳузуридан Исо алайҳиссаломга нозил қилинган Инжил эмаслигини 100% тасдиқ қилишлари Инжилнинг ўзгартирилганига далилдир. Ҳозирги кундаги яҳудий ва насронийларнинг бирорта олими ҳам қўлларидаги Таврот ва Инжилни Мусо ва Исо алайҳимассаломларга нозил қилинган китобни айни нусхаси ёки ундан кўчирилгани эмаслигини тан оладилар. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади : فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِندِ اللّهِ لِيَشْتَرُواْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُمْ مِّمَّا يَكْسِبُونَ۝ 79. Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни озгина баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга вайл бўлсин! Қўллари билан ёзган нарсалари туфайли уларга вайл бўлсин! Касб қилган нарсалари туфайли уларга вайл бўлсин! “Оли Имрон” сураси 187-оятида : وَإِذَ أَخَذَ اللّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلاَ تَكْتُمُونَهُ فَنَبَذُوهُ وَرَاء ظُهُورِهِمْ وَاشْتَرَوْاْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَبِئْسَ مَا يَشْتَرُونَ۝ 187. Аллоҳ: «Уни одамларга албатта баён қилгайсиз ва беркитмассиз», – деб, китоб берилганларнинг аҳду паймонларини олганини эсла. Бас, уни ортларига қараб отдилар ва озгина баҳога сотдилар. Сотиб олаётган нарсалари қандай ҳам ёмон! (“Тафсири Ҳилол” китобидан). عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: يَا مَعْشَرَ الْمُسْلِمِينَ، كَيْفَ تَسْأَلُونَ أَهْلَ الْكِتَابِ، وَكِتَابُكُمُ الَّذِي أُنْزِلَ عَلَى نَبِيِّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَحْدَثُ الْأَخْبَارِ بِاللهِ، تَقْرَءُونَهُ لَمْ يُشَبْ، وَقَدْ حَدَّثَكُمُ اللهُ أَنَّ أَهْلَ الْكِتَابِ بَدَّلُوا مَا كَتَبَ اللهُ وَغَيَّرُوا بِأَيْدِيهِمُ الْكِتَابَ، فَقَالُوا هُوَ مِنْ عِنْدِ اللهِ، لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلًا، أَفَلَا يَنْهَاكُمْ مَا جَاءَكُمْ مِنَ الْعِلْمِ عَنْ مُسَاءَلَتِهِمْ؟! وَلَا وَاللهِ مَا رَأَيْنَا مِنْهُمْ رَجُلًا قَطُّ يَسْأَلُكُمْ عَنِ الَّذِي أُنْزِلَ عَلَيْكُمْ. أطرافه: 7363، 7522، 7523 - تحفة: 5851 - 237/3 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Эй мусулмонлар жамоаси! Қандай қилиб аҳли китоблардан сўрайсизлар? Ҳолбуки, (Аллоҳнинг) Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган китобингиз Аллоҳдан келган хабарларнинг энг янгиси-ку?! Уни гард юқмаган ҳолида ўқимоқдасиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга аҳли китоблар Аллоҳнинг ёзганини алмаштириб, китобни қўллари билан ўзгартирганларини ва уни арзон баҳога сотиш учун «Бу Аллоҳнинг ҳузуридандир», дейишганини айтган. Сизларга келган илм улардан сўрашингиздан қайтармаяптими?! Йўқ! Аллоҳга қасамки, улардан бирортасининг сизга нозил қилинган нарса ҳақида сизлардан сўраётганини асло кўрмадик».  عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: هُمْ أَهْلُ الْكِتَابِ، جَزَّءُوهُ أَجْزَاءً، فَآمَنُوا بِبَعْضِهِ وَكَفَرُوا بِبَعْضِهِ. {يَعْنِي قَوْلَ اللهِ تَعَالَى: "الَّذِينَ جَعَلُوا الْقُرْآنَ عِضِينَ" . طرفاه: 4705، 4706 - تحفة: 5463 Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг «Улар Қуръонни бўлак-бўлак қилганлардир»,* деган сўзини назарда тутиб, «Улар аҳли китоблар бўлиб, уни (Қуръонни) бўлакларга ажратиб, бир қисмига иймон келтирдилар ва бир қисмига куфр келтирдилар», деди». * Ҳижр сураси, 91-оят. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat