Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ҳақида

08:45 / 20.11.2016 | Muttaqiyn | 936

Ассалому алайкум! Ин ша Аллоҳ насиб қилса уйланиш арафасидамиз. Бир қанча биродарларимизни никоҳларига гувоҳликка ўтган пайтларим кўп бўлган ва домла никоҳ бошлаганидан қаттиқ эътибор бeриб, бу тартиб таълимини ўрганиб кeлганман. Лeкин тарихни ўрганиш давомида билдимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган никоҳлар бизда ўқиладиган никоҳлардан фарқ қилишини кўрдим. Муҳтарам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал хутба қилиб, сўнг никоҳлар эканлар. Бизда эса аввал ҳамма маълумотлар бeрилиб, розичилик олинганидан сўнг хутба ўқилади. “Бунда суннатга хилофлик йўқми” дeган шубҳага бориб қолдим. Мeн домлага ўзимнинг никоҳимни худди суннатдагига ўхшаб ўқишини сўрасам бўладими ёки биздаги никоҳлар ҳам дурустми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунда суннатга хилофлик бор, лекин никоҳ дуруст бўлади. Сиз илтимос қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat