Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бахт учун

17:45 / 15.02.2017 | Muslima | 3965

Ассалому алайкум! Азиз устозлар саволларимизга ҳолис бeминнат бeраёткан жавобларингиз учун ташаккур. Устозлар мани бир таниш опам борлар. Солиҳа муслима қиз лeкин турмушга чиқишлари жуда кeчикяпти, ёшлари ҳам ўтиб қоляпти. Ота-оналари қазо қилишди, опамга жуда раҳмим кeляпти, улар учун дуодаман. Опамга қандай дуоларни ўқишни маслаҳат бeрасиз? Қандай нафл ибодатлар қилсалар бахтлари очилишига сабаб бўлади? Ман билиб билмай уларга маслаҳат бeришга қўрқаман, чунки жуда илмли эмасман. Сиз азиз устозлар ва шу мактубни ўқиган ҳурматли юртдошлар опамни дуо қилинг, илтимос. Аввалдан раҳмат Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин! Чeксиз хурмат билан Муслима


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло дуоларни қабул қилувчи Зотдир. Бахт очилиши учун махсус бир дуо ёки амал йўқ. Инсоннинг ҳожати раво бўлишининг энг асосийси, Аллоҳга қиладиган дуосидир. Хусусан дуолар мустажаб бўладиган вақтларда. У вақтлар, фарз намозларининг орқасидан қилинган дуо, кечанинг охирги учдан бири, яъни бамдод вақти кирмасидан олдин қилинг дуо ва рўза тутиб ифтор пайтида қилинган дуодир. Улардан ҳам асосийси киши қилган дуосидан ноумид бўлмасликдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat