Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонига қасд қилиш

00:00 / 05.12.2016 | 1049

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунларда мактаб ёшидаги болалар ва баъзан қариялар ҳам ўзини ўзи осиб ўлдирганлигининг хабарларини кўп эшитмоқдамиз, Саволларим. 1). ўзини ўзи осиб ўлдириш бу касалликми? Шундай касаллик борми? 2). Инсон қандай ҳолатларда ўзини ўзи осиши мумкин? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси диндан бехабарлик, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлмасликдир. Ҳозирги тиббиёт аниқлаши бўйича (азалдан динимизда шундай) инсон беш нарсадан таркиб топгандир. Сув, ҳаво, тупроқ, иссиқлик ва руҳ. Ҳар бирининг ўз озуқаси бўлиб, қанча кўп озиқланса, бошқариш унинг ҳукмига ўтади. Ғарб мамлакатларида инсонни бошқарувчи нарса руҳдан ташқари тўртталасидир. Шунинг учун арзимас нарсага ғазаби келади, арзимас нарсадан тушкунликка тушиб, тупроқ каби чўкиб, ўз жонига қасд қилади. Арзимас нарсалар билан ҳаволаниб кибрга кетади, хуллас ҳар қандай ҳолатда ҳам тўртталасидан бирининг таъсирида ҳаёт кечиради. Улар буни романтика билан изоҳлайди. Мусулмон киши эса тўртталасининг озуқасини меъёрида таъминлаш билан биргаликда, руҳий тарбияга асосий эътиборни қаратади. Уларни руҳ бошқаради, шунинг учун тушкунлик ҳолатда ҳам “Аллоҳнинг тақдири” деб билиб, сабр қилади ва ажр олади. Хурсандчилик ҳолатида ҳам Аллоҳ таолонинг неъмати деб билиб, шукр қилади ва ажр олади. Ғазаби келганда ичига ютиб, Аллоҳнинг муқарраб бандаларига айланади. Хуллас ҳар ҳолатда ҳам Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлишади. Уларнинг энг мукаммали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, сўнг саҳоба розияллоҳу анҳумлар, сўнг уларнинг йўлига юрганлардир. Руҳнинг озуқаси Аллоҳ таолонинг маърифати ва Унинг зикридан иборатдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat