Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шунақа ҳадис борми?

07:53 / 24.11.2016 | Abdur-Roshid | 2353

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Бу дунёсини деб у дунёсидан, у дунёсини деб, бу дунёсидан  кечганлар мўмин эмас”  деган ҳадислар борми? Бўлса ровийлари ким? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Асокир «Тарихи Димашқ»да, Хатиб «Талхисул муташабиҳи фир-расм»да Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан қуйидаги ривоятни келтиришган: «Дунёсини охирати учун, охиратини дунёси учун тарк этган киши яхшиларингиз эмас. Иккисидан ҳам насибасини олсин. Чунки дунё охиратга етиб олиш учундир. Одамларга юк бўлманг». Муҳаққиқ уламолар бу ҳадисни тўқима, ботил, дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat