Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуога қўл кўтаришда қўллар ҳолати

12:22 / 20.01.2017 | Бобуржон | 1756
Ассалому алайкум! Бир хадис эшитгандим азон билан такбир уртасида дуо йук деб .

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нотўғри эшитибсиз. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар». «Сунан» соҳиблари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоматнинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб, дуо қилиш керак. وَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الْمُؤَذِّنِينَ يَفْضُلُونَنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: قُلْ كَمَا يَقُولُونَ، فَإِذَا انْتَهَيْتَ فَسَلْ تُعْطَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўлурлар», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки тамом қилсанг, сўра. Сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Фазилатли амал қилувчиларга ҳавас қилиш ва улар эришган фазлга эришишга ҳаракат қилиш яхшилиги. 2. Билган кишилардан фазилатга эришиш йўлини сўраш. 3. Муаззин азонда айтаётган лафзларни қайтариб айтиб туриш. 4. Азондан кейин ҳожатини сўраб, дуо қилиш. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat