Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рахм хакида

08:08 / 28.01.2017 | MUSTAFO4477 | 1247
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар сизларга бир савол билан мурожат килгандим (агар беодоблик килган булсам узур сурайман) щу саволни жавоби уйлантиряпти сизлардан илтимос батафсил малумот берсангизлар, БАНДАГА БАНДАНИ РАХМИ КЕЛСА АЛЛОХНИ КАХРИ КЕЛАДИ диди щу канчалик тугри жавоп учун олдиндан рахмат АЛЛОХ хаммамиздан узи рози булсин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсонларнинг бир-бирларига марҳамат кўрсатиши Қуръон ва суннатнинг мўмин бандаларга буюрган амалидир. Сиз айтган гапнинг асоси йуқ. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا أَهْلَ الْأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм қилувчиларни Роҳман раҳм қилади. Ер аҳлига раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилади», дедилар». Шарҳ: Роҳман сифати соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда бошқаларга раҳм қилсин. Осмонда бўлган Зот – Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда ер аҳлига раҳм қилсин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat