Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бирор кишини лаънатласа

22:20 / 03.02.2017 | Gulnoza | 1807

Ассалому алайкум! Дугонамнинг дадасини уйига мехмонлар куп келади, уларнинг ҳаммаси дадасининг дўстлари ароқ ичиб кетмаса кўнгли тўлмайдиган кишилар. Дугонамнинг жахли чиқиб, менга уларни айтиб қарғаб, лаънатлаб, ўлим тилайдиган гапларам айтган. Шу меҳмонларни дугонам уларни қарғаб оғир гуноҳга ботдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мўмин кишини лаънатлаш унинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлишини тилашдир. Мўмин киши учун Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиш ўлим билан баробар. Шунинг учун ҳеч қачон мўмин кишини лаънатлаб бўлмайди.

وَقَالَ أَنَسٌ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَاحِشًا وَلَا لَعَّانًا وَلَا سَبَّابًا، كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْمَعْتَبَةِ مَا لَهُ تَرِبَ جَبِينُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўз айтувчи, лаънатловчи ва сўкувчи бўлмаганлар. У зот итоб қилиш пайтида «У пешонанг ерга ишқалгурга нима бўлган?» дер эдилар», деди». Бухорий ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бировдан аччиқлари чиққанда айтадиган гаплари шундан иборат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, ҳар бир мўмин-мусулмон сўкиш, лаънатлаш ва фаҳш сўз айтишдан ўзини четга олмоғи лозим.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ اللَّعَّانِينَ لَا يَكُونُونَ شُهَدَاءَ وَلَا شُفَعَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаънатловчилар қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا يَنْبَغِي لِصِدِّيقٍ أَنْ يَكُونَ لَعَّانًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиддиқ учун лаънатловчи бўлиш ярашмайди», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Сиддиқлик ўзини билган ҳар бир банда учун улуғ бир мақомдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтирган кишилар – ана ўшалар сиддиқлардир ‎‎ва Роббилари ҳузуридаги шоҳидлардир. Уларнинг ажрлари ва нурлари бордир», деган («Ҳадид» сураси, 19-оят). Бас, ана шундай мақом эгаларига ҳеч қачон лаънатловчи бўлиш ярашмайди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat