Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Севган қизим?

00:00 / 10.02.2007 | eski savollar | 2622
Ассалому алайкум хурматли устоз,шайх хазратлари.Сизга ва жамики мо'мин ва мо'миналарга Оллохнинг рахмати булсин.Устоз сизни нима учун бундай беп атаётганимни хозир айтаман.Мен сизга бир маротаба. мурожат қилиб мени хизматизга олинг деганимда,хизматга олиндингиз шартлар шундайки,доим тахоратда юринг,намозни тулиқ уқинг,яхши бахолада уқнинг дегандингиз.Бунга хам анча булиб қолди.яна хизматлар борми,бор булса,савобдан бебахра этманг. Тақсир сиз ислом психологийси хақида со'з очиб мени жуда қизиқтириб қуйдингиз.Мен бу илмни урганинишим учун нима қилишим керак,шу хақида тулиқроқ ма'лумот берсангиз. Тақсир сизга мен бизнинг хотин қизлар қабристонга боришлари дурустму деп савол бергандим. Оллохга шукрки саволимга жавоб ёздингиз.Фақат харфлар тушунарсиз тушган.Агар адашмасам,ханафий мазхаби эркаклар қатори аёлларни хам қабристонга боришларига рухсат беради. Устоз қуйида айтадиган гапим хақида жуда куп уйладим.Нихоят шу қарорга келдимки бу нарса хақида ота онамга айтишдан олдин сиздан маслахат сурасам яхшу буларкан.гап шундаки мен ётоқхонада туриб уқийман. ётоқхонада йигитларнинг хонаси коридорнинг бир томонида қизларники эса бир томонида. ог'ил қиз аралашиб кетган.Мен бир қизни яхши куриб қолдим.Умендан икки ёш катта.Гап шундаки у бошқа бола билан юради,хатто кечалари унинг хонасида қолади.Лекин уни севмайди. Бола хам халиги қизни севмайди.Ман у қизга уни севишимни айтгаман,у эса бунга розимаслигини кенчалик виждони қийналишини айтди.Лекин мен уни бу ботқог'дан чиқариб олишни истайман.Аниқ биламан ундан ажойиб оила бекаси чиқади.Уқиз Фарг'онадан.Нима қилишга хайронман.Севгимни дейми йигитлик г'уруримга қулоқ солайми.Бошим қотган.Нима иш қилишимни буюрасиз тақсир,у қизнинг утмишидан ко'з юмайми ёки бошқа юлки хам борми. Саволларимга жавоб берганингиз учун сизга олдиндан ташаккур.Оллох хаммамизни яхши кунларда учрартирсин.Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошќа илмлар каби Ислом психологиясини ћам ўз мутахассисларидан ўрганилади.Айтган ќиз билан ва бошќалари билан бу каби алоќаларда бўлмаслик лозим. Гуноћ бўлади. Ўзингиз айтган мажорани умуман йиѓиштириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat