Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошлиғимнинг гапи

15:52 / 10 май | Лазиз | 376
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бизлар ишхонада йиғилиш қилаётгандик йиғилиш бошлангунгача Аллоҳдан қўрқув ва тақво ҳақида сўз кетди. Шунда мен хақиқий қўрқув тилдаги эмас амалда кўрсатилса шу хақиқий қўрқув дедим. Кейин мен бошлиқимизга сиз Аллоҳдан қўрқасизми деб савол бердим. У киши ҳа деди. Мен агар хақиқатда қўрқсангиз нима ароқ ичасиз, сизни бу гапингиз ёлғон маносида гап айтдим. Шунда бошлиқимиз сен фалончани гапини эшитмаганмисан, у ароқни кечқурун Аллоҳ ухлагандан сўнг ичса бўлади деб айтади ман ҳам кечқурун Худо ухлагандан сўнг ичаман деб жавоб бердилар ва шу билан бахс тугаб йиғилиш бошланиб кетди. Мени уйга келгандан сўнг ваҳима босди. Бир кишини иймонига зарар етказувчи сўзга сабабчи бўлиб қолмадимми? Ҳурматли устозлар шу илмсизлик билан гапирган гапидан сўнг бошлиқимизни иймони саломатми? Агар нуқсон етган бўлса нима қилишлари керак, жавобларингни у кишига кўрсатаман.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло Оятул Курсийда “Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир” деб марҳамат қилган. Аллоҳ таолони ухлайди дейиш куфр ҳисобланади. Буни кўрсатинг, агар “Бунчалигини билмаган эканман” деса тавба қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat